Регистрация    Войти
Авторизация

ИЛҒОРЛАРГА ТАҲРИРИЯТ СОВҒАСИ

Категория: Муносабат
ИЛҒОРЛАРГА ТАҲРИРИЯТ СОВҒАСИ Пахтакор туманидаги "Шижоатли Нишон" фермер хўжалиги даласидамиз. Йиғим-терим авжида. Далада 150 чоғли теримчилар ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. — 26 гектар ерга чигит эккан эдик,—дейди фермер хўжалиги раҳбари Гулмурод Эргашев.—Деҳқонларимизнинг ёз бўйи қилган ҳалол меҳнатлари эвазига кўриб турганингиздек мўл ҳосил етиштирилди. Теримда "Боғишамол" қишлоқ фуқаролар йиғинидан ҳашарга чиққан уюшмаган аҳоли фаол иштирок этаяпти. Кунига 5-6 тоннадан пахта жўнатаяпмиз. Мақсадимиз ҳосилни қисқа фурсатларда йиғиб-териб олишдан иборат. Яқинда "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари бирлашган таҳририяти бўлим муҳаррири Абдураззоқ Каримов бошчилигидаги ижодий жамоа ҳашарчилар ҳузурида бўлишди. — "Халқ сўзи" газетаси таҳририяти пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчиларни рағбатлантириш учун кўп миқдорда совға-саломлар ажратган,—деди Абдураззоқ Каримов.—Уч кундирки, совғаларни далама-дала юриб, энг кўп пахта тераётган ҳашарчиларга тарқатаяпмиз. Шу тариқа йиғим-теримни жадаллаштиришга, ҳашарчиларни рағбатлантиришга ҳисса қўшаяпмиз. Бекпўлат ТОҒАЕВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.