Регистрация    Войти
Авторизация

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Категория: Муносабат

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида, шу жумладан, таълим соҳасида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Таълим соҳасидаги ўзгаришлардан бири, умумтаълим мактабларида 10-11 синфларнинг ташкил этилиши биз маорифчиларга жуда катта масъулият юклайди. Эндиликда умумтаълим мактаблари янги ўқув режа ва дастур асосида ишлашга ўтди. Булар асосида яратилган дарсликларда янги термин ва атамалар кўзга ташланади. Масалан, "ахборот технологияси", "янги ахборот технологияси" каби тушунчалар пайдо бўлмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳам илғор педагогик технологияларни жорий қилиш ва ўзлаштириш зарурлиги таъкидланган.

2017-2018 ўқув йилида очиладиган синфларда табиий фан ўқитувчиларининг масъулияти ўзгача бўлиб кўринади. Уларнинг бирор бир соҳани ва предметни фаол эгаллаши учун фақат назарий билимларнинг ўзигина етарли бўлмасдан, балки, масалани ҳал этиш бўйича амалий кўникмалар ҳам шаклланган бўлиши лозим. Шунинг учун мактаб дарсликлари мавзусини фақат назарий жиҳатдан эмас, балки амалий кўринишда, яъни кўргазмали қуроллар, ҳаракатли тасвирлар орқали ўтиш керак ва шу йўл билан ўқувчилар тасаввурларини кенгайтириш лозим.

Математикада мисол ва масалаларни ечишда билим олувчи фақат математик амалларни тўғри бажаришгина эмас, балки бошқа амалий кўникмаларни ҳам эгаллаган бўлиши зарур.

Умуман олганда, ҳар бир фанни ўзлаштириб олиш ундаги турли-туман фактларни, асосий қонуниятларни билиб олиш билан бирга, шу фандаги тадқиқот методларини ва математика фанида ҳам у ўрганадиган объектларни, қонуниятларни очиб берадиган қатор услублар яратилган. Уларнинг баъзилари муайян масалалар учун махсус яратилган бўлса, айримлари умумматематик аҳамиятга эгадир. Келгусида шуларни назарий ўзлаштирган ҳолда, ўқув машғулотларида кенг қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

 

С.СИДИЁРОВ,

ЖДПИ математика кафедраси доценти,

Ф.УСМОНОВ,

вилоят ихтисослаштирилган санъат мактабининг математика ўқитувчиси.


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.