Регистрация    Войти
Авторизация

ЁШЛАР ТАШАББУСИ

Категория: Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юртимиз ёшларига яратаётган кенг имконият ва имтиёзларига "лаббай" дея жавоб бериб, миннатдорчилик, бунёдкорлик ишларига дахлдорлик туйғусини билдирган Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов боғида ҳашар ташкил этдилар. Ёзнинг юқори ҳароратига қарамасдан "Бунёдкор" ёшлар меҳнат ҳаракати иштирокчилари ҳамда бир гуруҳ уюшмаган ёшлар вакиллари боғда унумли меҳнат қилдилар.

Маълумки, Шароф Рашидов номи билан аталадиган боғда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кетмоқда. Маҳобатли қурилиш майдонининг учта қисмида ташаббускор ёшлар ободонлаштириш ва қурилиш ишларини амалга оширдилар. Бир гуруҳ ёшлар Шароф Рашидов хиёбонида ариқларни тозалаш, қурувчиларга йўлакларга брусчатка ётқизишда кўмаклашиш, яна бир гуруҳ ёшлар Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони ҳудудида ерни кўкаламзорлаштиришга тайёрлаш ва вилоят ахборот-ресурс маркази учун қурилаётган бино деворига ғишт уришда кўмаклашдилар.

— Бугунги ҳашарда 200 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишмоқда, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Азиз Эгамбер-диев. — Бу хайрли ташаббусни ёшларнинг ўзи билдирганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тадбирда вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари вакиллари қаторида Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманидаги уюшмаган ёшлар вакиллари фаол қатнашишмоқда.

— Ҳашар ҳақида эшитиб, мен ҳам унда фаол иштирок этишга чоғландим, — дейди Сайҳон маҳалласида яшовчи 20 ёшли Шаҳзод Саидқулов. — Жиззах маиший хизмат ва иқтисодиёт коллежида ўқиган кезларимда ҳам "Камолот" ЁИҲнинг фаол аъзоси эдим. Айни пайтда олийгоҳга тест синовлари топширишга жиддий тайёргарлик кўрмоқдаман. Муҳтарам Юртбошимизнинг Ёшлар иттифоқи сафига мамлакатимиз ёшларини бирлашишга чақируви мени янада фаолликка ундади. Шу боис тест синов-ларига саноқли кун қолганига қарамай, тенгдошларим ташаббусини қўллаб, ҳашарда иштирок этаяпман.

— Бугун "Ўзбекистон" меҳмонхонаси олдида олиб борилаётган улкан ободончилик ишлари кишида фахр туйғусини уйғотади, — дейди нав-батдаги суҳбатдошимиз, Жиззах политехника институти кафедра мудири, доцент Ботир Мухторов. — Шу ҳудуддаги Ҳ.Носиров номли мактабда таҳсил олганман. Биз ўқиган бинолар пастқам, шаҳар маркази бўлишига қарамасдан чор-атроф баланд-паст бўлиб, умумий яхлитлик йўқ эди. Мана, Ҳамроқул Носиров номи билан юритилган мактаб янгидан 4 қаватли бўлиб қад ростлади, яратилаётган боғ Хўжа Нуриддин мадрасаси сатҳига тенглаштирилди. Ҳудуддаги Шароф Рашидов музейи реконструкция қилиниб, вилоят кутубхонасига янги бино қурилмоқда. Натижада ҳудуд яхлит композицион ечимга эга бўлиб, маънавият масканлари мажмуасига ай-ланади. Бу хайрли ишда ёшларнинг четда турмасдан, имкон қадар ёрдамлашаётгани, давлатимизга таянч бўлаётгани, умумий мақсад йўлида бирлашаётгани айни муддаодир.

Тадбир иштирокчилари боғ ҳудудида мажмуа битгунга қадар бир неча бор ёшлар ҳашари уюштириш таклифини билдирдилар.

 

М.НОРБЕКОВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.