Регистрация    Войти
Авторизация

ҚАЛБИМИЗ ҒУРУРГА ТЎЛДИ

Категория: Муносабат

"Камолот” ёшлар ҳаракатининг IV қурултойида делегат сифатида иштирок этиб, қалбим ғурур, ифтихорга тўлди. Сабаби муҳтарам Юртбошимиз "Жисмоний ва маънавий етук ёшлар — эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир”, деб номланган сермазмун нутқи орқали анжуман иштирокчилари билан самимий мулоқотга киришди. Президентимиз чиқишида ёшлар ташкилотининг ўтган даврдаги фаолияти танқидий нуқтаи назардан таҳлил этилиб, истиқболдаги режалар белгилаб берилди.

Энг муҳими анжуманда ёшларга оид давлат сиёсати мамлакатимизда қандай амалга оширилаяпти, бу борада ечимини кутаётган муаммолар нималардан иборат, ташкилот обрў-нуфузини ошириш учун қай тарзда иш тутишимиз лозим, деган саволларга жавоб топдик. Давлатимиз раҳбари "худдики сизлар билан тенг бўлиб, чин дилдан, самимий бир суҳбат қуришни анчадан бери орзу қилиб келар эдим”, деганида қалбимиз янада қувониб, нутқдан олам-олам мазмун олдик, қурултойдан ёрқин таассуротлар билан қайтиб, ғайрат-шижоат ила ишга киришдик.

Қурултойда таъкидлаб ўтилганидек, бундан буён республикамизда ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлоқо янги ташкилот — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият кўрсатади. Унинг мақоми, ваколат доираси ниҳоятда кенг қамровли эканлиги, янги ташкил этилаётган ёшлар ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилиши ўйлайманки, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошишига хизмат қилади. Ҳар йилнинг 30 июни мамлакатимизда ёшлар куни деб эълон қилинганлиги айтилганида уни олқишлар билан кутиб олдик.

Ижодкор сифатида бир нарсадан жуда хурсанд бўлдим. Президентимиз "Ёшлар” телерадиоканали имкониятларидан самарали фойдаланиш, қизларимиз учун алоҳида журнал ташкил этиш, "Энг китобхон мактаб”, "Энг китобхон оила”, "Энг китобхон маҳалла” каби йўналишларда танловлар ўтказиб, ғолибларга юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни мукофот тариқасида беришни айтганларида роса қувондик. "Китоб олами” дўконлари тармоғи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтказилиш ҳам китобхонлик савиясини ошириш учун катта имкониятдир.

Хуллас, қурултойдан олган таассуротларимиз катта. Ана шу юксак кўтаринкилик, белгилаб берилган улуғвор режалар биз — ёшларни янги марралар сари даъват этаверади.

 

Маъмура ЁҚУБОВА,

Жиззах шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг мутахассиси,

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.