Регистрация    Войти
Авторизация

М И Н Н А Т Д О Р М И З

Категория: Муносабат

Президентимизнинг шу йил 2 февралда қабул қилинган "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори халқимиз томонидан зўр мамнуният билан кутиб олинди. Ушбу ҳаётбахш ҳужжат биз — ну-ронийларни беҳад шод қилди. Айниқса, пенсиямизни нақд пулда олаётганимиз кўнглимиздаги гап бўлди.

Бундай шароит дунёдаги ҳеч бир мамлакатда йўқ. Ана шу эъзоз, ардоқ учун ҳукуматимизга бахмаллик қариялар номидан чексиз миннатдорчилик бил-дирамиз. Отахон ва онахонларнинг пенсия пулларини ўз вақтида тарқатаётган Бахмал тумани "Халқ банки"нинг ходимлари Муртазо Саидов, Абийрқул Низомовлар илоҳим касбларидан барака топишсин. Ёши улуғ пенсионерларнинг уйларига пенсия пуллари сайёр касса машина орқали етказиб берилаётганли-гидан ҳам ҳамқишлоқларимиз чексиз миннатдор бў-лишаяпти.

 

Синдор РАҲМАТОВ,

Шодмон қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.