DataLife Engine > Янгиликлар > ОЙ БОРИБ, ОМОН ҚАЙТИНГ!

ОЙ БОРИБ, ОМОН ҚАЙТИНГ!


12-02-2018, 11:32. Разместил: Admin


Ўтган куни вилоят мудофаа ишлари бошқармасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига кузатишга бағишланган тантана бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий армиямизни ислоҳ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Бу ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини тубдан такомиллаштириш имконини яратаётир.

Бугун ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир фуқаро учун нафақат Ватан олдидаги бурч, балки шарафли вазифага айланди. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Чунки, армияда аскарларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлишлари, жисмоний чиниқишлари, маънавий юксалишлари, дунёқараши ва билимларини оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Юртбошимизнинг шу йилнинг 13 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига фуқароларни навбатдаги чақирув ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни хизматдан бўшатиш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар жиҳатдан етук ва баркамол йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган тантанали маросимда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев Ватан ҳимоясидек юксак бурчни ўташга сазовор бўлган йигитларга оқ йўл тилар экан, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаётган йигитларнинг интеллектуал салоҳияти юксалаётганлигини алоҳида таъкидлади. Уларга ҳаёт мактаби бўлмиш армиямиз сафларида тобланиб, ёруғ юз билан эсон-омон яна ота-оналари бағрига қайтишини тилади.

Тантанали тадбирда мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Остона” ва "Сардор” фильмлари бош режиссёри Шавкат Махпубов, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Нусратилла Пардаев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Улуғбек Дўсматов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилоят кенгаши раиси Дилмурод Худойшукуров, ота-оналар номидан чақирилувчи Наврўз Полвоновнинг онаси Ҳанифахон Ҳамдамова, чақирилувчи Асрор Ғайбуллаевлар сўзга чиқиб, Ватан сарҳадларини қўриқлашдек шарафли ишга отланаётган аскарларга муваффақиятлар тиладилар.

—Ўғлим ёшлигидан ҳарбийлик касбига меҳр қўйган,—дейди чақирилувчи Боймир Қаршибоевнинг онаси Сайёра Ниёзова. —У орзусига эришмоқ учун мактабни битириб Урганчдаги ҳарбий лицейда таҳсил олди. Билим даргоҳини муваффақиятли тугаллаб, бугун Ватан ҳимоясига отланмоқда. Тўғрисини айтсам ҳарбийлик либоси ўғлимга жуда ярашиб, уни янада салобатли кўрсатибди. Унинг чинакам Ватан ҳимоячиси бўлишига ишонаман.

Тадбир сўнггида чақирилувчиларга вилоят ҳокимлиги ва касаба уюшмалари вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Улар шу куни Жиззах вокзалидан ҳарбий хизматни ўташ учун жўнаб кетдилар.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

Суратда: зоминлик Мирзаҳамид бобо Қаршибоев келини Сайёра Ниёзова билан

набираси Боймир Қаршибоевни армияга кузатаётган пайт.

Муаллиф олган сурат.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Вернуться назад