DataLife Engine > Янгиликлар > МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИ БОСҚИЧ

МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИ БОСҚИЧ


6-02-2018, 15:23. Разместил: Admin

Жиззах шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ҳокимликлар ва вилоят ташкилотларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлашга масъул бўлган раҳбар ва ходимлар учун семинар ташкил этилди. Маълумки, "Виртуал қабулхона” электрон дастурининг янги такомиллашган шаклига ўтилиб, вилоят ҳокимлигига "Виртуал қабулхона” орқали ижро учун юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан назорат қилиш ваколати Халқ қабулхоналарига ўтказилди. Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб, барча давлат идораларида жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, ижросини таъминлаш ва назоратдан чиқариш тартиби "Виртуал қабулхона” электрон дастурининг такомиллашган шакли воситасида ҳаракатланади. Тадбир иштирокчиларига ушбу дастурнинг янги имконият ва қулайликлари, жойларда мурожаат билан ишлаш аҳволини электрон тарзда назорат қилиш имкони такомиллашган боис масъулият ва жавобгарликнинг кучайиши ҳақида маълумот берилди.

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси мудири Тоҳир Муллажонов олиб борди. У вилоят ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ягона тизим ва тартиб йўлга қўйилмагани, мурожаатнинг барча шаклларини кўриб чиқишда ҳануз сусткашлик, масъулиятни ҳис этмаслик учраётганини танқид остига олди. Мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилган қонун бузилишлари учун ўтган йили вилоятимиз бўйича 183 нафар мансабдор шахсга интизомий, 24 нафарига маъмурий ва лавозимидан озод қилишгача бўлган чоралар қўлланилган. Жойларда сайёр қабуллар ташкил этишга ҳам етарли эътибор қаратилмаётир. Янги тизимда мурожаатлар ҳисоб-китобини назорат қилиш тизимли, марказлашган компьютер дастури орқали олиб бориш "фавқулодда ҳолат” деб баҳоланадиган мурожаатлар билан ишлаш тартибини бузиш ҳолларини, энг асосийси, фуқароларнинг мурожаатлари сонини кескин камайтиришни кўзлайди.

Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан Дўстлик туман Халқ қабулхонаси мудири Шуҳрат Раҳимов, вилоят адлия бошқармаси вакили С.Усмонов, вилоят ҳокимлиги бўлим мудири Фарҳод Абдулҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси мутахассиси Азизбек Пардаевлар маъруза қилишди. Маърузаларда Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, давлати идораларида раҳбар қабули ташкил этишнинг ўзига хос хусусияти, "Виртуал қабулхона” тизими орқали мурожаатлар билан ишлашдаги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Яна бир янгилик. Шу йилнинг 1 июнидан бошлаб республика бўйича "Виртуал қабулхона” тизимида "Онлайн маслаҳатчи” дастури ишга туширилади. Иштирокчиларга ушбу дастурнинг афзалликлари тушунтирилиб, ишчи гуруҳини тузиш, фуқаролардан тушадиган энг кўп саволлар ва тайёр жавоблар базасини шакллантириш вазифаси юкланди.

 

Муқаддас САПАРОВА.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Вернуться назад