Регистрация    Войти
Авторизация

ЯНА БИР ҚЎШМА КОРХОНА

Категория: Янгиликлар

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Айни вақтда Пахтакор тумани марказида "Пахтакортекс” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон — Швейцария қўшма корхонаси барпо этилмоқда. Саноат қуввати собиқ қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш устахонаси ўрнида юзага келтирилаётир. Ип калава тайёрлашга ихтисослашган фабрика қурилиши 2017 йилнинг июнь ойида бошланди. Жорий йилнинг 4- чорагида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилаётган мазкур масъулияти чекланган жамият 380 та иш ўрнининг яратилишига хизмат қилади.

— Корхонамизга Германия, Япония ва Туркияда тайёрланган энг замонавий ускуна ва дастгоҳлар ўрнатилади, — дейди муҳандис Қаҳрамон Каримов. — Шу маънода, ишлаб чиқарган маҳсулотларимизнинг асосий қисмини хорижга экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз. Айтганча, ушбу қурилишга 130 нафар ишчи ҳамда ўнта юқори самарали техника жалб этилган. Бу жиҳат фаолиятни белгиланган муддатда бошлаш имконини беради.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Суратда қурилиш жараёни акс этган.

Муаллиф олган сурат.
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.