Регистрация    Войти
Авторизация

9-май хотира ва қадрлаш куни (Фоторепортаж)

Категория: Янгиликлар / Фото

9-май – Хотира ва қадрлаш куни Жиззахда ҳам кенг тантана қилинди. Ушбу кун шарофати билан вилоят, шаҳар, туман марказлари ва қишлоқлардаги "Хотира” майдонлари, қатор муқаддас қадамжолар, аждодларимиз хоки ётган зиёратгоҳлар ҳамда уларнинг атрофлари тартибга келтирилиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилди.  

photo_2017-05-07_12-26-50Асосий байрам тантаналари Жиззах  шаҳридаги "Хотира ҳиёбони”да ташкил этилди. Унда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ўзининг ҳиссасини қўшган уруш ва меҳнат фахрийлари қатнашдилар. Урушда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёдга олинди.

Тадбирда сўз олган вилоят жамоатчилиги вакиллари ҳамда вилоят ҳокими Улуғбек Узаков уруш ва унинг ортида жасорат кўрсатган ҳар бир инсоннинг меҳнатини, шижоатини ҳамда жасоратини алоҳида эътироф этар экан, улар келажак авлоднинг муносиб турмуш шароитларида яшаши учун ўз ҳиссаларини қўшганликларини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг йиғилганлар мотамсаро она пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Тадбир якунида уруш ва меҳнат фахрийлари "Нур” тантаналар мажмуасида ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этилдилар.photo_2017-05-07_12-33-50photo_2017-05-07_12-32-28photo_2017-05-07_12-34-06photo_2017-05-07_12-34-47photo_2017-05-07_12-34-49photo_2017-05-07_12-34-52 (2)photo_2017-05-07_12-34-55 (2)photo_2017-05-07_12-35-06photo_2017-05-07_12-35-09photo_2017-05-07_12-35-14photo_2017-05-07_12-35-22

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.