Регистрация    Войти
Авторизация

ЖИЗЗАХДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ

Категория: Янгиликлар
ЖИЗЗАХДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТ Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Жиззах шаҳрида она тили ва адабиёти фанларини чуқурлаш-тирилиб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат илк ўқувчиларни ўз бағрига олди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 23 июндаги 418-сонли қарори асосида бунёд этилган янги билим даргоҳи Ҳамид Олимжон ва Зулфия номи билан юритилиб, унга тест синовлари асосида 120 нафар иқтидорли бола 5,6,7,8- синфларга ўқишга қабул қилинди. — "Агроквант" қурилиш ташкилоти бунёдкорларидан ажойиб совға олдик,—деди мактаб-интернат директори Сардор Расулов. — 4 қаватли замонавий билим кошонаси касб байрамимиз арафасида фой-даланишга топширилди. Бу ерда шинам синфхоналардан ташқари 100 ўринли ётоқхона, 75 ўринли ошхона, фаоллар зали мавжуд. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида спортнинг футбол, баскетбол, волейбол турлари билан шуғулланиш имкониятига эгалар. Бунинг учун билим даргоҳимизда махсус майдончалар қурилган. Тасарруфимиздаги кичик хиёбонда болалар кечки пайт сайр қилишлари мумкин. Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли мазкур мактаб-интернатда кучли билим ва салоҳиятли ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Улар сафида Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати Маъмура Ёқубова, Эркин Очилов, Севара Раҳматуллаева, Гулёра Маҳмудова сингари ўз касбининг фидойилари бор. Т.НАБИХЎЖАЕВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.