Регистрация    Войти
Авторизация

ЧЕГАРАЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР

Категория: Янгиликлар
ЧЕГАРАЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР Янгиобод туманида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун қисқа муддатда 10 та замонавий уйлар қуриб битказилди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар. — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаяпти, — деди янги уйларга кўчиб кирган ҳарбийларни муборак-бод этган вилоят ҳокими Улуғбек Узаков. — Мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида ҳарбий хизматчилар уй-жойлар билан таъминланаяптилар. Замонавий ҳарбий шаҳарчалар қурилаяпти. Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча қулайликлар яратилаяпти. Замонавий лойиҳалар асосида қуриб битказилган янги турар жойларнинг ҳар бири икки хонали бўлиб, уларда барча қулайликлар муҳайё этилган. Бундан ҳарбийлар ҳам, уларнинг оила аъзолари ҳам мамнун. — Ёш оиламиз, бир фарзан-димиз бор, — дейди шартнома асосида хизмат қилувчи оддий аскар Дилшод Ўролов. — Янги уй оиламиз учун ҳақиқий совға бўлди. Яратилган шароитлардан мамнунмиз. Энди уйимиз-дан, оила аъзоларимиздан кўнглимиз тўқ ва хотиржаммиз. Бу биз ҳарбийларнинг Ватанимиз олдидаги бурчимизни шараф билан уддалашимиз учун қулай имконият яратиш билан биргаликда сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашимизда муҳим аҳамият касб этади. Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ўсиб-улғайган катта лейтенант Ғофур Мамадалиев бир неча йиллардан буён Ватанга хизмат қилишдек юксак бурчни аъло даражада адо этиш баробарида аскар ва сержантларни юрт ишига садоқат руҳида тарбиялашга, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шу куни унинг оиласига ҳам янги уйнинг калити топширилди. — Янги уйга кўчиб кирганимиздан ниҳоятда хурсандмиз,—дейди катта лейтенант Ғофур Мамадалиевнинг турмуш ўртоғи Гулзода. — Ватан посбони хонадонининг уй бекаси бўлиш юксак фахр эканини ҳамиша ҳис этиб яшайман. Биз бир ўғилни тарбиялаб, вояга етказмоқдамиз. Ҳовлида ўғил-қизларимиз учун мўъжазгина ўйин майдончаси ҳам барпо этилган. Бу каби қулайликлар чегарачиларнинг ўз бурчини аъло даражада ба-жаришларига хизмат қилади. — Давлатимиз раҳбари юритаётган оқилона сиёсат туфайли юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровонлиги тобора юксалиб бормоқ-да, —дейди тантана иштирокчиси, меҳнат фахрийси Абдужаббор Исмоилов. — Қишлоғимизда ҳарбийлар оиласи учун барпо этилган янги уйга биз қарияларнинг ҳам ҳаваси келмоқда. Мен кўп давлатларда бўлганман. Бироқ ҳеч қаерда ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун бундай шароит яратилганини кўрмаганман. Замонавий хонадонларда тинч-тотув ҳаёт кечириш учун уй бекасига ҳам, фарзандларга ҳам барча қулайлик яратилган. Ватанга хизмат қилиш ёшларимиз учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишига айланмоқда. Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирлари, "Абдувоҳид Қурилиш" МЧЖ раҳбари Ихтиёр Тошпўлатов, "Ёш чегара-чилар" клуби аъзоси Элмурод Маъмурбоев ва бошқалар чегарачиларни янги уй билан муборакбод этар эканлар, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз мудофаа қудрати мустаҳ-камланаётганлиги, халқимизнинг тинч-осуда ва фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганли-гини таъкидладилар. Дарҳақиқат, миллий армиямиз замонавий қурол-яроғ, техника ва профессионал ҳарбий мутахассислар билан таъминланган. Ҳарбий хизмат-чиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мустаҳкам тизими яратилиб, уларнинг оила аъзоларини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлашга эътибор кучайтирилди. Тадбир сўнгида янги уй эгаларига вилоят ва туман ҳокимлиги, ҳарбий қисм раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди. Бадиий ҳаваскорлик дасталарининг концерт дастури намойиш этилди. Бекпўлат ТОҒАЕВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.