Регистрация    Войти
Авторизация

ЗОМИН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИДА

Категория: Янгиликлар

Ёзнинг жазирама кунларида ҳамма Зомин, Бахмал, Форишдаги салқин, хушманзара, оромижон масканларга ошиқади. Аммо ҳар соҳада бўлгани сингари дам олишга ҳам ижодкорона ёндошиб, соҳадаги таклифлар ва ички туризмни ривожлантириш омилларини ҳисобга олиш зарур экан. Яқин-орада Зомин ёки Бахмалга дам олиш учун йўли тушган одам борки, гўзал табиат манзараларидан кўнгли яйрайди, аммо ҳожатхона, чиқиндиларни олиб кетиш хизмати таъбни хира қилиши аниқ. Бундай дилхираликларни четлаб ўтиш, шунингдек, ҳам мазмунли дам олиш, ҳам табиат ёдгорликлари билан танишиш, юртимиз табиати бўйича билим ва тасаввурларни кенгайтириш мақсадида ички туризм йўналишида ишлаб чиқилаётган таклифлар билан танишиш фойдадан холи бўлмайди. Мухбиримиз туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг вилоятдаги ваколатли вакили Лола САНАЕВА билан Зомин давлат қўриқхонасида экотуризмни ривожлантириш борасидаги ишлар юзасидан суҳбатлашди.

— Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деганда, давлатнинг тегишли органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва тарихий-маданий мақсадлар учун ажратиб бе-рилган ер майдонлари тушунилади, — дейди суҳбатдошим. — Бу ҳудудлар ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, минерал сувлар ҳамда табиат ёдгорлик-ларини сақлаш учун экологик, илмий, маданий, эстетик, санитария-соғлом-лаштириш аҳамиятига эга. Зомин давлат қўриқхонаси Ўзбекистонда таш-кил этилган биринчи қўриқхона бўлиб, умумий майдони 26 840 гектарни таш-кил этади.

Қўриқхона 1928 йил 5 июнда ташкил этилган бўлиб, фаолиятини юритишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 октябрдаги "Зомин давлат қўриқхонасининг ҳудудини кенгайтириш ва унинг муҳофаза қилиш тадбирларини кучайтириш тўғрисида"ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирги кунда қўриқхона Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли Ўрмон хўжалиги Бош бошқармасининг қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик бошқармасига қарайди.

— Қўриқхонада экотуризмни ташкил этишда унинг иқлим ва геогра-фик жойлашуви қандай аҳамиятга эга?

— Қўриқхона ҳудудида иқлим кескин континентал. Ўртача йиллик ёғин 405 мм.ни ташкил этади. Ёзги ёғинлар ёмғир кўринишида, тоғ чўққиларига қор ёки "ун" шаклида тушади. Ҳаттоки май ва июнь ойларида ҳам чўққиларда қор кузатилади. Январь-февраль ойларида қорнинг қалинлиги бир метрга яқинроқ бўлади. Ҳавонинг энг юқори ҳарорати июль ва август ойларида кузатилиб, максимал ҳарорати +33 +34 градусга тенг. Қўриқхонада қиш барқарор беш ой давом этади. Унинг бутун ҳудуди баланд кенгликлар, манзара ва тик қияликлар бўйлаб тарқалган ўрмон ўсимликлари хусусияти билан типик тоғ рельефига эга. Шу боис қишда ҳам, ёз фаслида ҳам бу маскан салоҳиятли экотуристик маскан сифатида сайёҳларга хизмат қилиши мумкин.

— Қўриқхонада дам олувчиларни қизиқтирувчи яна қандай табиий ёд-горликлар мавжуд?

— Бу ердаги табиий ёдгорликлар ниҳоятда аҳамиятга молик. Зомин тумани ҳокимлигининг 2014 йил 24 декабрь 1268-сонли қарорига асосан, Қизил этаксойдаги "Қирққиз", Ғуралашсойда-ги "Тошкуёв", Арча майдонсойдаги "Бурама арча", Оқ эчкисойдаги "Тош кампир" ва Қизил тўриқсойдаги "Қирқ-қиз-2" тошлари давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилинди. Бу табиат ёдгорликлари узоқ даврлар мобайнида табиий омиллар — шамол, ёғингарчи-лик, эррозия натижасида юзага келган табиатнинг ноёб туҳфаларидир. Маса-лан, қўриқхонанинг Бахмал тумани ҳудудида жойлашган Қизил тўриқсой бўйлаб узоқ муддат шамол эсиши оқибатида бир неча гуруҳ катта, палахсалар бирикмасидан иборат тоғ жинслари жимжимадор ва жуда хушманзара шаклга эга қизиқ тош ҳайкаллар юзага келган. У "Қирққиз-2" (суратда) деб аталди. Боиси тўпланиб турган одамларни эслатувчи бундай тош ҳайкалларнинг яна бир гуруҳи мавжуд бўлиб, у ҳам шу ном билан аталган.

— Нафақат хорижлик сайёҳлар, балки кўплаб юртдошларимиз ҳам бу каби табиат ёдгорликлари билан ташкиллаштирилган саёҳатларда танишишни истайдилар. Бу талабга муносиб таклиф борми?

— Албатта. Бу йил Зомин Давлат қўриқхонаси бўйлаб турли сайёҳлик маршрутларини ишлаб чиқдик. Улар "Қирққиз", "Сават кўтарган аёл", "Тош-куёв" ва "Қизил тўриқсой" сайёҳлик маршрутларидир. Бу йўналишларда тур ташкил этиш учун аввало саёҳатнинг бошланғич нуқтасига етиб келинади. Масалан, "Сават кўтарган аёл" йўналишида саёҳат Бахмал тумани Музбулоқ қишлоғидан бошланади. Маршрут сайёҳнинг талабига кўра пиёда ёки отда ташкил этилади. Қўриқхона ҳудуди бўй-лаб 6 км. масофадаги бир кунлик ушбу саёҳат давомида табиат қўйнида енгил тамадди қилиш, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётини кузатиш ҳамда қўриқхонанинг тик жарликлари, қорли тоғ чўққи-лари ва қуюқ арчазорларни кўриш мумкин. Қўриқхона ҳудудидаги сўқмоқ четида тоғ ён бағрида 3 метрли катта тош ва унинг устида 1,5 метрлик кўндаланг турган тош ансамбли катта қўзиқорин ёки бошига сават кўтариб кетаётган аёлни эслатади. Ушбу йўналиш давомида тоғ булоқлари, ҳайвонот ва ўсимликлар олами, табиат ландшафтлари, қорли тоғ чўққиларига билимли ва тажрибали гидйўлбошловчи ҳамроҳлигида назар солиб, бутунлай ўзгача таассурот олиш мумкин. Ёки "Қизил тўриқсой" сайёҳлик йўналишида сайёҳ худди шу қишлоқдан 6 км.ни ташкил этувчи сайёҳлик йўлаги орқали қўриқхонанинг тик жарликлари, қорли тоғ чўққилари ва қуюқ арчазорларни кўриши мумкин. Шунингдек, қўриқхона ҳудудида учровчи 3 турдаги — қора арча, ўрик арча, савр арчалар, 1216 турдаги ўсимликлар олами ҳамда 30 тур сут эмизувчи, 102 тур куш, 14 тур судралиб юрувчи ҳайвонлар ҳаёти ва экологиясини кузатиши имконига эга. Омади келган сайёҳ ҳайвонларнинг яшаш тарзи билан боғлиқ ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлиши мумкин.

— Зомин давлат қўриқхонасида экотуризмни ташкил этувчи мута-хассис борми? Вилоятимизда бўлиб ўтган катта спорт байрамида "Жиззах" сўзининг маъносини "жиз" — иссиқ, "зах" — совуқ" деб талқин қилган билимсиз гидэкскурсавод сингари қўриқхонага оид умумий тасаввурдан чалғитувчи ходимлар бўлмаслиги керак бу ерда.

— Сиз кўтараётган масала қўриқхонада экотуризмни ташкил этишдаги асо-сий муаммолардан бири бўлиб турибди. Бугунги кунда экотуризм йўналишида мутахассиснинг йўқлиги боис штат бирлиги асосида малакали ходимни жалб этиш устида қўриқхона раҳбарияти бош қотираётир. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда шу соҳага қизиқувчи ёшлар махсус билимлар ва қўриқхонанинг кескин континентал иқлими, эгри тоғ сўқмоқларида юриш бўйича кўникмалар тўплагандан сўнг улар йўлбош-ловчиликка қўйилади.

Аслида гидйўлбошловчи туризм учун "туғма" бўлиши керак. Фақатгина тил билиш етарли эмас. Билимдонлик, йўл-чўлда керак бўладиган кўникма, соғлик ва юқори кайфият, юморга мойиллик бу касб эгасига фақатгина даромад ва янги-янги мижозлар келтиради. Вилоятимиз ёшлари орасида бундай ёшларнинг борлигига ишонамиз. Улар учун келгусида махсус гидэкскурсавод курсларини очиш режалаштирилган.

 

Муқаддас САПАРОВА суҳбатлашди.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.