Регистрация    Войти
Авторизация

ЁШЛАР ИТТИФОҚИДА

Категория: Янгиликлар

Шароф Рашидов туманининг маркази Учтепада вилоят ҳокими У.Узаков навқирон авлод вакиллари билан учрашди. Унда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Тўхтамишев, туман ҳокими С.Исмаилов, банк, солиқ ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчи ҳамда талабалар, уюшмаган ёшларнинг вакиллари қатнашди.

Тадбирда ёшлар билан боғлиқ кўплаб масалаларни ҳал этишда эндиликда фақат ҳокимлик эмас, Ёшлар иттифоқи ҳам масъул эканлиги, айнан шу жиҳатлари билан янги ташкилот "Камолот"дан фарқ қилиши вилоят раҳбари томонидан алоҳида таъкидланди.

Туманда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 70 мингдан зиёд ёшлар бор. Ҳудудда 2000 нафарга яқин ишсиз ёшлар бўлиб, улардан 300 дан ортиғи бандликка кў-маклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилган. 100 нафар йигит-қизларнинг 11 нафари меҳнат шартномаси асосида, қолганлари ноқонуний йўл билан хорижга ишлаш учун кетган. Ваҳоланки, юртимизда ёшлар учун яратилаётган қулайликлар бисёр. Биргина ёшлар иттифоқига берилган имтиёзларни санаб ўтишнинг ўзи кифоя.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бир нечта самарали так-лифлар ёшлар эътиборига ҳавола қилинди. "Ёш фермерлар" уюшмаси, то-морқалар учун сервис хизмати кўрсатиш ва қурувчилар бригадаларини тузиш йўли билан ерлардан унумли фойдаланиш, ёшларни иш билан таъминлаш, сифатли хизмат кўрсатиш каби масалалар ўз ечимини топиши қайд этилди. Бу лойиҳалар иштирокчи йигит-қизлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланиб, ўз ўрнида улар ҳам ўз ташаббус ва таклифлари, муаммолари билан ўртоқлашдилар. Жумладан, вилоятимизда ёш ҳунармандлар марказ-лари барпо этиш, сайёҳлар учун савдо ярмаркалари, маҳаллалар кесимида кутубхоналар ташкил қилиш, ёшлар учун тадбиркорлик бўйича маҳорат сабоқлари уюштириш, кредит олиш, китоб чоп этишни ривожлантириш масалалари борасидаги таклифлар киритилди.

Ёшлар муаммоларининг кўпчилиги учрашув давомида ҳал этилган бўлса, баъзилари ўрганиб чиқилиши маълум қилинди. Тумандаги касб-ҳунар коллежларидан бўш қолган бинолар Ёшлар иттифоқига берилиши, бу ерда турли марказлар ташкил этилиб, ёшлар ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун бемалол фойдалана олишлари қайд қилиб ўтилди.

 

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.