Регистрация    Войти
Авторизация

50 ФОИЗИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ

Категория: Янгиликлар

Жиззах шаҳридаги "Бону ширинликлари” масъулияти чекланган жамияти жадал ривожланаётган корхоналардан. Чунончи, 2016 йилда корхонанинг товар айланмаси 16 миллиард сўмни ташкил этди. 50 хилдан ортиқ қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган жамиятда 150 киши фаолият кўрсатмоқда. Бугун республикамизнинг барча ҳудудларига "Бону ширинликлари” "Deya” бренди остида етказиб берилаяпти. Шунингдек, корхона маҳсулотлари Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилинаётир.

— Италия ва Польша давлатлари технологиялари асосида ишловчи корхонамиз йилига 3 минг тонна қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга, — дейди масъулияти чекланган жамият бош ҳисобчиси Бобур Исроилов. — Ишлаб чиқариш имкониятларимизни кенгайтираяпмиз. Жумладан, 2 миллион 900 еврога Франция, Германия ва Австриядан шоколад конфети ҳамда вафли ишлаб чиқариш технологияларини келтириш арафасидамиз. Янги ускуналаримиз соатига 400 килограмм шоколад, 200 килограмм вафли тайёрлаш имконини беради. Бу ўз навбатида дунёдаги энг илғор корхоналарники каби сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришимизга замин яратади. Асосийси, бу маҳсулотларнинг юртимизга импорти қисқаради.

Ушбу линияларни жорий йилнинг 4 чорагида ишга тушириш мўлжаланаяпти. Янги ускуналарда тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизини хорижга экспорт қилиш ҳозирданоқ белгилаб қўйилган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.