Регистрация    Войти
Авторизация

УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАР, ЁРҚИН РЕЖАЛАР

Категория: Янгиликлар

Вилоят ҳокими билан учрашувга ташриф буюрган ғаллаороллик кенжа авлод вакиллари янгидан иш бошлаган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг мақом ва ваколатлари, истиқболдаги режалари ҳақида бой тасаввурга эга бўлишди. Вилоят ҳокими Улуғбек Узаков ғаллаороллик ёшлар билан дилдан мулоқотга киришар экан, жумладан қуйидагиларни маълум қилди: Ғаллаорол боғдорчиликка ихтисослашган туман эканлигини ҳисобга олсак, келгусида бу ерда "Ёш боғбонлар уюшмаси”ни ташкил этиш амалда яхши натижаларни беради. Боғдорчиликка сервис хизмати кўрсатишда ҳам ёшлар ташаббусни ўз қўлларига олишлари керак.

Учрашувда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан қимматли фикр-мулоҳазалар илгари сурилди. Тадбирга мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари бевосита иштирок этганлиги муаммоларни жойида ҳал этиш имконини берди.

 

Турсунбой КАМОЛОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.