Регистрация    Войти
Авторизация

ДИЛДАН МУЛОҚОТ

Категория: Янгиликлар

Жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Мамлакат ёшлар ташкилотининг ўтган йиллардаги фаолиятига холисона баҳо берилган мазкур анжуман якунларига бағишлаб, жойларда ҳар хил тадбирлар ташкил этилмоқда.

"Ҳоким ва ёшлар” мавзусида Бахмал туманида ўтказилган учрашувда ҳам давлатимиз раҳбарининг қурултойда сўзлаган маърузасининг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган муҳим вазифалар ҳақида батафсил фикр юритилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Узаков сўзга чиқиб, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг тўртинчи қурултойи ёшлар ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлганлигини таъкидлади.

Учрашувда туман ёшлар ташкилоти фаолиятига танқидий жиҳатдан баҳо берилди. Ёшлар бандлигини таъминлаш, йигит-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш замон талабидан анча орқада қолаётганлиги танқид қилинди.

Шундан сўнг бахмаллик ёшлар вилоят ҳокими билан дилдан мулоқотга киришдилар. Бахмал маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг бошланғич ёшлар ташкилоти етакчиси Дилбар Жуманова, ёш тадбиркорлар Ҳусниддин Мухторов, Абдумутал Мингйигитов, Тўрабек Аҳроров, Зоир Абдурасулов ва бошқалар вилоятимиз раҳбарига ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ҳақида мурожаат этишди. Вилоят ҳокими ёшларнинг барча хоҳиш-истаклари банк-молия муассасалар, тегишли вилоят ва туман ташкилотларининг раҳбарлари ёрдамида албатта ҳал этилишини қайд этди.

Шунингдек, учрашувда "Бунёдкор” меҳнат гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, китобхонлик маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим йўналишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирок этди.

 

Турсунбой КАМОЛОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.