Регистрация    Войти
Авторизация

ХАВФСИЗЛИК БИРИНЧИ ДАРАЖАДА

Категория: Янгиликлар

Вилоят ҳокимлигида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши аппарати, стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари ҳамкорлигида уюштирилган тадбирни вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алижон Абдуллаев бошқариб борди. Тадбир аввалида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада сўнгги йилларда эришилган натижалар, аҳоли ва тадбиркорларнинг мазкур йўналишдаги имкониятлардан фойдаланиш даражаси тўғрисида маълумот берилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги, ягона интерактив хизматлар портали, давлат органларининг веб-сайтлари, "Ягона дарча” тамойилининг жорий этилиши, хусусан, интернет орқали лицензияларни расмийлаштиришга доир имкониятлар иштирокчилар эътиборида бўлди.

Йиғилиш давомида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Чунончи, ахборот бўшлиғига йўл қўймаслик мақсадида юртимиздаги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини кучайтириш, турли усул ва воситалар орқали уюштирилаётган хуруж ва таҳдидлардан ҳимояланиш малакасини шакллантириш, фикр юритилди. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг техник ва инсон омили билан боғлиқ жиҳатлари, ахборот ўғирлигининг иқтисодий ва ижтимоий зарарлари ҳақида фикр юритилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.