DataLife Engine > Маданият > ЁШ КИТОБХОНЛАР ТАНЛОВИ

ЁШ КИТОБХОНЛАР ТАНЛОВИ


3-12-2018, 17:09. Разместил: User Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган кўрик-танловнинг саралаш босқичида вилоятдаги 23 мингга яқин ёшлардан аризалар қабул қилинди.
Вилоят босқичида энг билимли, зукко деб топилган 39 нафар иштирокчи ўз ёш тоифасида билимини синовдан ўтказди.
10-14 ёш тоифасида Зомин туманидан Фарангиз Ғайбуллаева, 15-19 ёш тоифасида Янгиобод туманидан Сардор Алимқулов, 20-30 ёшлилар ўртасида Жиззах шаҳри вакили Дилноза Илҳомова биринчи ўринни қўлга киритди. Улар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.
– Мактабимизда китобхонлик бўйича танлов ва тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади, – дейди Зомин туманидаги 75-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Фарангиз Ғайбуллаева. – Танловда ўз ёш тоифам бўйича ғолиб бўлишимда ана шу китобхонлик муҳити ҳам фойда берди. Асосийси, танлов баҳона кўплаб китобхон дўстлар орттирдим. Мамлакат босқичида ҳам муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламан.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.
                                                                                        Гулчеҳра Хидирова.скачать dle 12.0
Вернуться назад