DataLife Engine > Маданият > Оролбўйига ёрдам

Оролбўйига ёрдам


31-01-2019, 14:14. Разместил: User

26 январь куни бутун юртда бўлгани каби вилоятимизда ҳам биринчи марта умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди. Умумхалқ ҳашарида 225 минг 971 нафар юртдошларимиз иштирок этишди. Ҳашарчиларнинг 146 минг 881 нафарини ёшлар ташкил этди.


Халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар одати истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланди.

Бугун Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини мумкин қадар юмшатишни ҳаётнинг ўзи тақозо этаётир. Чунки, Оролнинг суви қуриган майдонларида шамол натижасида юзага келаётган кучли қум, туз ва чанг бўронлари таъсирини камайтириш орқали минтақадаги экологик аҳволни яхшилашга эришиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра, БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйичакўп томонламашериклик асосидатраст жамғармаси ташкил этилганлиги ҳам Оролбўйидаги аҳволнинг ниҳоятда жиддийлигидан далолат бериб турибди.

Минтақадаги экологик ҳалокат оқибатларини бартараф этиш борасидаги ташаббусларкенг жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди. Уларнинг таклифлари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 январь куни умумхалқ экологик хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.

Умумхалқ хайрия ҳашари вилоятимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида, маҳаллалардауюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳашар куни 190 гектар майдон ободонлаштирилди. 305 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди. 99 километрли ариқ ва лотоклар тозаланиб, таъмирланди. Вилоятимиздаги 488 та қабристонда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари уддаланди. 138 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди.

77 минг 329 туп мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилди. Ҳашарга 186 та техника жалб этилди. 26 та оиланинг уй-жойлари таъмирланди. Амалга оширилган тадбирларга 5 миллион 863 минг сўм сарфлан-ди. Вилоятдаги 80 та эҳтиёжманд оилаларга, 18 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга жами 5 миллион 551 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг кучи билан 272 минг туп гул, 1200 каштан, Қрим соснаси, ҳинд сирени, алихандра каби манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди. Амалга оширилган ободонлаштириш ишларидан сўнг Алишер Навоий, Мустақиллик кўчалари ўзгача қиёфа касб этди.

"Jizzakh textile" Ўзбекистон — Буюк Британия қўшма корхонасининг 870 нафар ишчи, муҳандис-техник ходимлари иш жойларида ғайрат билан меҳнат қилдилар. Корхонада 20 тоннапахта қайта ишланди. Ундан 18 тонна калава ип олинди. 0,8 тонна трикотаж мато ишлаб чиқарилди. Ишлаб топилган 8 миллион сўм маблағ Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини бартараф этишга йўналтириладиган бўлди.

Умумхалқ ҳашарини кузатар экансиз, унингинсонларга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбир эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.


Бекпўлат ТОҒАЕВ.

  Муаллиф олган суратлар.



скачать dle 12.0
Вернуться назад