Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » УЗУМЗОРДАГИ ОРЗУЛАР (Воқеий ҳикоя)

УЗУМЗОРДАГИ ОРЗУЛАР (Воқеий ҳикоя)

10-08-2020, 09:33
Автор: User
Просмотров: 418
Комментариев: 0
Версия для печати

   Июль ойининг охири. Юртимиз бўйлаб мустақиллик шаббодаси эсганига бир йил бўлганди. Назарбек қишлоққа келганида, ўзи ҳақида аллақачон шовшувлар тарқалиб кетганини мактаб қоровули Абдулла бободан эшитди.

   — Ўғлим, бу йил омадинг келмаган бўлса, келаси йили ўқишга кирасан, деб далда берди бошига дўппи кийган, калта соқол, мовий кўзли Абдулла бобо.

   — Одамлар мен ҳақимда нима деса дейишаверсин. Мен учун бу гаплар сариқ чақага қиммат, деб қизиққонлик қилди Назарбек.

   — Ҳали уларга кимлигимни кўрсатиб қўяман! Абдулла бобо, узумзорингизга ўзим қоровуллик қиламан. Сиз маъракаларга бориб келаверинг, маъқулми?

   Жуда яхши бўларди, деди хурсандлиги юзкўзидан билиниб Абдулла бобо.

   — Ҳа, айтгандайкутубхонанинг калити қўлимда. Хоҳлаган пайтинг мактабдан қизиққан китобингни олиб, узумзордаги чайлада ўтириб ўқийверасан.

   — Ҳозир тўйлар мавсуми. Сиз хотиржам бўлинг. Онамга таклифимни айтаман, жон деб рози бўлади, — деди Назарбек. — Оқшом келиб, ҳангома бериб турасиза?

   — Жуда яхши бўларди...

   — Орадан уч кун ўтгач, пешинга яқин Назарбек ўндан ортиқ китоб солинган сумкани кўтариб, Абдулла бобонинг чайласига келди. Чайладегани бу тўртта ёғоч устун, тепаси қамиш билан ёпилган, остида эса тахта супа. Устунда радио, дурбин, дастурхону, ҳўл мева, қандқурс солинган сумка ҳам осиғлиқ турибди. Супага олача солинган, кўрпаю ёстиқлар тартиб билан жойлаштирилган. Чайла мактаб биносининг орқа томонида. Эллик сотих жойга узум экилган. Ҳадемайбир ой ичида қора кишмиш узумлар ғарқ пишиб, одамларнинг иштаҳасини очадиган бўлиб қолади.

   Мактаб директори Фармон Эргашев тўладан келган, пакана, қорин қўйган, шляпали муаллим. Унинг овозидан чайланинг қамиши шитирлаб кетади. Узумзорайнан шу одамнинг ташаббуси билан барпо этилган. Айтган сўзи, ваъдасининг устидан чиқадиган, ҳамиятига тегсангиз ёқалашадиган тўпорилиги бор. У бу йил узум ҳосилидан энг камида беш миллион сўм даромад қилишни кўзлаган. У узумзорни Абдулла бободан бошқа ҳеч кимга ишониб, топширмайди...

   — Абдулла бобо, менинг бу ерга қоровуллик қилишимни устозимга айтдингизми? — сўради Назарбек. — Тағин дакки бермасин.

   — Айтдим, ўғлим. Ҳозиргина уйга кетди. Кечқурун ўзим бошлаб келаман, — деди Абдулла бобо. — Сен бемалол ишингни қилавер. Узумзорнинг кун ботиш тарафига қараб қўйсанг бўлди. Ана, дурбин ҳам бор. Одамлар эрталаб ва кечқурун мол, қўйини ҳайдаб ўтади. Панжарадан киролмайдию, барибир эҳтиёт бўл. Шундай қўй, эчкилар борки, игнадай тешигидан кириб кетадиган шум бўлиб кетишган. Мана бу устунга бойлаб қўйилган симни кўряпсанми? Ҳар замонда тортиб қўясан. Бунга осилган консерва қутилар бирбирига урилиб, овоз чиқаради. Майна, чумчуқ, қарға, олашақшақ каби қушлар учиб кетади. Одамларку ўз йўлига. Асосий кушандамиз қушлар. Тушунган бўлсанг мен борай...

   Назарбек аввалига узумзорни оралаб чиқди. Бу жой унга мактабда ўқиб юрган пайтидан буён таниш эди. Тўртинчи қаторнинг охиридаги, ўзи ёқтирган токнинг олдига келди. Ток баргларини очиб қаради. Қора кишмиш узумлар пишай деб қолибди. Бир дона олиб оғзига солди. — Воҳ, таъми нақадар тотли, — деди. Шу вақтда кўчадан Саломат эшак миниб, молларини ҳайдаб ўтиб қолди. Назарбек ўзича ўйланди. "Эҳ, Саломат, ҳали ҳам эшак миниб, мол боқасана. Нима, оилада етти нафар қиз бўлса, уканг ёки аканг бўлмаса, айбдормисан? Қачон бу ташвишдан қутиласан?"

   Саломат эшакни панжарга боғлаб, занжирли темир эшикни очиб, тўғри келаверди. Назарбекнинг юраги дукурлаб урди. Ҳеч нарсани кўрмагандек, ток баргларини очиб, бирикки дона узумни олиб, оғзига солди.

   — Ассалому алайкум, Назар ака, яхши айланиб келдингизми? Узумзорда нима қилиб юрибсиз? — деди Саломат.

   Назарбек базўр ўрнидан туриб, қизга қаради. Бошига рўмол ўраган, кўйлагихипча белини расо қилиб кўрсатган, оёғида калиш. Унинг қора кўзлари меҳрлибоқар, қайрилма қоши, буғдойранг юзи, чиройли табассуми Назарбекни сал қолса довдиратиб қўяёзди.

   — Келинг, Саломат. Яхши юрибсизми? — қўл узатди Назарбек.

Саломатнинг шаддодлиги устун келиб, йигитнинг қўлини қўйиб юбормади.

   — Қалайсиз? Бардаммисиз? Нима, шаҳарнинг ҳавоси сизга ёқмадими? — деди киноя билан.

   — Шундай бўлиб қолди, Саломат, — деди Назарбек. — Кел, сенга бирбош узумузиб бераман. Кейин узумни қизғанди, деб ўпкалаб юрмайсан.

   Саломат узумданбирикки дона олди. Унинг нигоҳида ҳамон савол аломатизоҳир эди. Шу боис Назарбек:

   — Тинчгина, китоб ўқиб ўтираман. Қоровулман, — деди.

Саломат "пиқ" этиб кулиб юборди.

   — Нега куласан, қоравуллик ёмон касбми? — деди йигит.

   — Малол келгандай гапирасиза. Парво қилманг. Овқатингизниўзимпишириб келаман, — тасалли берди қиз.

   — Энг муҳими, кўпроқ китоб ўқинг, тайёрланинг. Мана, мениайтди дейсиз, ўқишга кириб кетасиз, Назар ака!

   — Саломат, мен Жиззах шаҳрига бордим. Фармон устозимга ўхшаб кимёгар бўламан дегандим. Сиртқи бўлимдаги имтиҳондан ўта олмадим. Охири Самарқандга қайтдим, — ҳикоя қила бошладиНазарбек. — Регистонни айланиб, роса ўйландим. Таваккал қилиб, Самарқанд тиббиёт институтининг кундузги бўлимига топширдим. Августда имтиҳон бўлади.

   — Яхши ўйлабсиз, — маъқуллади Саломат. — Сиз аслида шифокор бўлишингиз керак. Икки йиллик оворагарчиликка афсус чекманг. Ҳали ҳаммаси олдинда. Мақсад сари олға интилинг... Мишмиш гапларга эътибор берманг. Нимадан хафа бўласиз? Мен борманку...

Саломатнинг охирги гапидан Назарбекнинг кўзи мошдек очилиб кетди.

   — Саломат, энди уйга боринг. Тезтез келиб туринг, майлими?

   — Албатта, керак бўлса, кунига сиздан хабар оламан...

Назарбек ва Саломатнинг севги бобидаги аҳдупаймонларини қишлоқ аҳлияхши билишади. Шу боис Назарбек ўқишга кириб, бирикки йил сабр қилишга мажбур. Унгача Саломат мактабдаги ўқишни битиради. Назарбекодатдагидек китоб ўқишга берилиб кетди. Ойдин тун. Қамиш чайла. Лампочкаатрофидакапалак, чивин айланади. Чигирткалар чириллайди.

   — Ҳорманг, Назар ака!

Саломат, тугунчадагиовқатни супа устига қўйди.

   — Э, барака топинг. Қалайдан келдингиз? Отангиз рухсат бердими? — сўради йигит.

   — Ўзлари юбордилар, — деди Саломат. — Қоровул бўлганингизни айтдим. Хурсанд бўлдилар.

Бу гапнинг тагида "нимкоса" борлигини пайқаган Назарбек мийиғида хўмрайиб қўйди.   

   — Қиз дастурхонни ёзиб, нонни синдираётганида икки киши келиб қолди.

   — Э, ҳорманглар! Қаранга, оқибатли қизимиз бор экан. Қоровуллик зўр мансаббўлдида, — деди Фармон муаллим.

   Улар бараварига кулишди. Муаллим супага ўтира туриб "Войжоним!", дебюборди.

   — Устоз, бирон жойингиз оғрияптими? —сўради Назарбек.

   — Қорним уч кундан бери оғрияпти. Айниқса, оқшом уйқу йўқ...

   — Бир кўрсам бўладими?

Назарбек устозини ётқизиб, қорнининг оғриган жойини аниқлади.

   — Устоз, кўричак бўлибсиз. Касалхонага боргунча сансолармансолар, унингустига узоқ йўл. Мен ўзим даволайман, — деди қатъийлик билан Назарбек.

   — Бу нима деганинг. Сен шифокор эмассан! Маълумотинг йўқ. Назарбек, сен қандай қилиб жарроҳликни ўргандинг? — сўради Фармон муаллим.

   — Раҳматли дадам, "медпункт"да қишлоқ шифокори эди. Хабарингиз бор, кўп инсонларнижарроҳликйўлибиландаволаган. Қизиқишим кучли эди. Ёнларида туриб кузатганман. Қандай операция бўлишидан қатъий назар. Мени "медпункт"га олиб кетар, кузатиб ўрганишимни тайинларди.

   — Қойиле, бундан олдин ҳам шу ишни қилганмисан? — яна сўради муалллим.

   — Очиғи, бир марта бўлган. Саломатнинг дадаси Эргаш ҳисобчини ғалла майдонидаги дарахт соясида бир ўзим қўлимга пичоқ, қошиқ олиб операцияқилганман. Ёнимда Саломат ҳам бор эди.

   — У кишининг қорин остидаги катталиги ёнғоқдек келадиган йирингли яранидаволаганман... Бу кутилмаганда бўлган. Биласиз. Саломат билан қўшнимиз. Буғдойўримигаҳашарга боргандим. Ўшанда ҳисобчи чайлада ётар. Юришгақийналарди. Мен уни ишонтира олмагандим.

   — Э, ҳа. Гап бу ёқда де... Энди тушундим. Саломатнинг бекорга сенга меҳри тушмаган, — деди Фармон муаллим. — Эргаш ҳисобчи сени ўз ўғлидек кўради. Ажабмаски, тўйларингиз бўлиб қолар.

   — Худо хоҳласа, — деди Назарбек. — Аввал ўқишга кириб олай. Уйланиш қочмайди.

   — Назарбек, мана бу узумзорни сенга ишонаман. Ўқишга кетгунингча Абдуллабобонг бир қишлоқ айлансин. Узум ҳосили олингач, иши енгиллашиб қолади, — дедиФармон муаллим. — Яна бир гапни айтмасам бўлмайди. Саломат мактабнибитиргандан кейин уни икки йиллик ҳамшираликка ўқитаман. Ҳар қалай сенга ёрдамчи бўлади. Унга ниятимни айтаман, керак бўлса авраб кўндираман. Қачонгача эшак миниб, мол боқади? Энди мол боқишига йўл қўймайман. ТағинЭргаш ҳисобчи эмиш. У техникумни амалтақал қилиб битирган. Нима, ўғлибўлмаганининг аламини қизларидан олиши керакмиди? Худо бермаса, бандаси ҳеч нарса қилолмайди.

   Фармон муаллимни ўғиллари машинага миндириб, олиб кетишди. Абдуллабобо кимнингдир тўйига жўнади... Назарбек яна ёлғиз ўзи қолди...

   Кунлар шу зайлда ўтаверди. Кун бўйи китоб ўқиларди. Ўғри "шумтака"ларниқувлаш ортда қолди. Назарбек Самарқанд шаҳрига имтиҳон топширишга кетди.

   Бу сафар Назарбек қишлоққа яхши хабар билан етиб келди. Назарбекталабаликка қабул қилинди. Ҳатто, одамларузумзордаги воқеаларни эслаб, бирбирларига айтиб юришди. Абдулла бобо маъракларда у йигит билан мақтанадиган, ғурурланадиган бўлди...

   Назарбек қишлоқнинг илонизи кўчаларидан юриб бораркан кайфияти аъло эди. Уйга етишга яқин қолганда, қўшни уйнинг дарвозаси очилиб, Саломат чиқди. Бу тасодифий ҳолатдан йигит, бир дақиқа тўхтаб қолди. Қиз эса чиройли табассумҳадя қилдию, ҳеч нарса демасдан ичкарига кириб кетди.

   Назарбек узумзорда қизнинг айтган гапларини эслади: "Нимадан хафабўласиз? Мен борманку".

   Ҳа, ана шу гапларга фаришталар омин дегани рост бўлсин.

* * *

   Орадан йигирма йилдан зиёд вақт ўтди. Мустақиллик йилларида Назарбекнинг орзулари ушалди. Ўзи ҳам, Саломат ҳам ўқишни битирди, турмушқурди. Республикамиз улғая боргани сари Назарбекнинг оиласи камол топди. Дунёга келган фарзандлари юртимизнинг келажаги учункурашувчи йигитқизлар сафида вояга етмоқда. Узумзорда қилинган эзгу орзулар ушалиб,яна бир бахтли оила камол топиб, эл назарига тушди.

НилуфарАЛЛАМУРАТОВА,

Маънавият ва маърифат марказининг Зарбдор туман бўлими раҳбари.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.