Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "ЭНДИ ХОРИЖГА ҚАЙТИБ БОРМАЙМАН"

"ЭНДИ ХОРИЖГА ҚАЙТИБ БОРМАЙМАН"

27-05-2020, 10:42
Автор: User
Просмотров: 383
Комментариев: 0
Версия для печати

                                     дейди зоминлик йигит Ёрқин Ғайбуллаев

   Уйларига Зомин тумани ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари келишганида, у эндигина Қозоғистондан қайтганди...

   Йигит коллежни битирибҳарбий хизматга бориб келишни, сўнг институтга, жисмоний тарбия факультетига ўқишга топширишни мўлжаллади. Аммо кенжа ўғилларни хизматга олишмас экан. Сергей деган таниши Остона шаҳрида иссиқхона қурилишида иссиқлик тизимини ўрнатишни ўрганиши зарурлигинимаслаҳат берди. Шу сабаб, Қозоғистонга ишга кетди. У пайвандлашни билар, деҳқончиликка ҳам қизиқиши катта эди. Ёрқин 2009 йилда ишга кетиб, мавсумий ишлай бош-лади. Кузда кетар, қишда қайтиб келарди. Келган вақтларида ёшларга турли имкониятлар берилаётгани ҳақида эшитар, аммо ўз ҳаётида бу ўзгаришларни ҳис қилма-ётгандек туйиларди. Кутилмаганда унинг ҳаётида ҳам катта янгилик юз берди...

   Шу йилнинг 20 мартида уйларига ҳокимлик ва Ёшлар иттифоқи туман кенгашидан мутахассислар "Ёшлар — келажагимиз" Давлат дастури асосида вилоятимиз бўйлаб хорижда ишлаб қайтган ишсиз ёшларга ер ажратиш ва бу билан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида ишлар бошланганини маълум қилишди. Агар хорижга кетмайдиган бўлса, бажара олса, унга ҳам ер берилиши, йўл-йўриқлар кўрсатилишини айтишди. Даставвал қулоқларига ишонмади, сўнг ўзи ҳам ота-онаси ҳам ниҳоятда қувониб кетишди. У яшайдиган Зомин туманининг Қизилсой қишлоғидаги «Ширин» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 4 нафар ёшлар 35 сотихлик ўз томорқаларига эга бўлишди.

   — Деҳқончиликка жуда қизиқаман, фақат ерим йўқ эди, — дейди Ёрқин Ғайбуллаев. — Бутун оиламиз билан бошимиз кўкка етди. Ер қишлоғимиз ҳудудида жойлашган. Мана, деярли ҳар куни даладамиз. Бу йил ҳукуматимиз томонидан 120 туп чет элдан экспорт қилинадиган қиммат гибрид нок кўчатлари берилди, 30-40 тупи гуллади. Келаси йилда ҳосил беради. Ҳосили уч йилда ҳар тупидан 3 кило, беш йилдан сўнг 10 килогача боради. Хомчўт қилиб кўрдик, бир йилда ўртача нархда 30, 40 миллион сўм фойда қилса бўларкан. Яна бир дўстимга ҳам ер ажратилди. Бугун ер берилган ёшлар ўз томорқаларига ловия, мош, картошка ҳамда қовун-тарвуз экишди. Бизга яхши ерлар берилганидан жуда қувондик.

   Нок кўчатлари орасига "султон"навли 5 минг туп помидор, 2 минг туп қизил булғор қалампири, минг туп бақлажон экилди. Ер эгалари рўзғоридан ортганини бозорга олиб чиқиш, қо-лаверса, экспорт қилишни ҳам мўлжаллаб қўйишган.

   — Бу гибрид нокка бозорда талаб кучли. Эртапишар бўлиб, қаттиқлиги сабабли узоқ туради, яхши сақланади. Ҳозирча парва-риши бизнинг дарахтларга ўх-шамаяпти. Ўз вақтида шарбат оқизиш, дорисини бериб туриш керак. Кўп сув талаб қилмайди. Дарахтлар оралиғи 1 метр ма-софада бўлиши керак. Айни пайтда гўнг солиб чиқяпмиз. Чорванинг гўнги тушган ер сувни ўзида сақлаб турар экан, — дейди у.

   Мутахассислар уйларига келишганида ота-онаси уларга чин юракдан миннатдорлик билдиришди. Ахир фарзандлари олдиларида қоладиган бўлди, ишли бўлди. Ёрқин ҳам ўз юртида, қишлоғида чет элга сарсон-саргардончиликда топганидан кўра кўпроқ маблағ топишидан, оиласининг ёнида эканидан хурсанд. Дала ишларидан ортган кунлари электр пайвандлаш билан шуғулланиб, қўшимча пул топаяпти. Айтишича, хорижда ойлик маошини кутиб ўтирар, уйдагиларни ўйлаб хавотир оларди. Ўтган йилда қиз фарзанд кўрганида ҳам кела олмаган. Керакли вазиятда уйда, яқинлари ёнида бўла олмагани уни қийнаган эди.

   — Юртимизда ёшларга катта эътибор берилаяпти, — дейди Ёрқин. — Шулар қаторида мени ҳам четда қолдирмай, имкон бергани учун ҳукуматимизга раҳмат. Менимча, фақат Ўзбекистонда бўлса керак бундай ислоҳотлар. Қозоғистон ёшлари билан ўзбек ёшларини солиштириб, бизда бекорчи юра-диган, кўча-кўйда сигарет чекиб, жанжаллашадиганларни кўрмадим. Ўзимизда қўшнининг боласи оғир юкингизни кўтаришга беминнат кўмаклашади. Бизда барибир бошқача, мана, ҳатто хорижга кетаётган ёшларимиз қаддиларини тиклаб олишлари учун имкон яратиб бериляпти. Бундай бағрикенг давлат кам. Муҳими, юртимиз тинч.

Ёш тадбиркорнинг келгуси режалари улкан.

   — Кейинги ойда томат цехини ишга тушириш ниятим бор, — дейди Ёрқин Ғайбуллаев. — Ҳозирда Қозоғистондан ускуналарнинг ярмисини олиб келдим. Бироз маблағ тақчил бўлиб турибди. Цех ишга тушса, 15 нафар доимий 15 нафар мавсумий ишчилар учун иш ўринлари яратилади. Бир ойда тахминан, 10 миллионгача даромад қилиш мумкин бўлади.

   Ёшларга берилган ерларнинг 17 гектарига помидор экилибди. Ундан олинадиган ҳосилни сотиб олмоқчиман. Цехимиз кўп тармоқли бўлишини кўзда тутяпман. Ёнига токарлик устахонаси ҳам қурмоқчиман. Шунда дадам ҳам доимий ишга эга бўлади. Буларни ишга тушириб, кўплаб шогирдлар тайёрласам, дейман.

   Унинг шодлиги, самимий сўзларидан келажакка ишонч ҳислари уфуриб тургани кишини қувонтиради. Ислоҳотларнинг ёшларга қанот бахш этаётгани, уларнинг ўз йўлини, жамиятда ўрнини топишида кўмак бўлаётгани кўнгилни хотиржам қилади.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.