Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚАЙНОНА ҲАМ ОНАНГИЗ

ҚАЙНОНА ҲАМ ОНАНГИЗ

14-05-2020, 13:14
Автор: User
Просмотров: 35
Комментариев: 0
Версия для печати

   Фарзандлар орасида қиз бола она меҳрига тўймай яшар экан. Меҳрибон оналаримиз фарзандларига ёшлигидан оила одобини ўргатиб келишади. Ўсиб келаётган қизларимизнинг бўйи етганда, келажакда қайси оила уларнинг оиласига мослиги ҳақида ўйлаб, сўнг бир тўхтамга келишади.

   Оппоқ либосдаги келин яхши ниятлар билан янги хонадонга кириб келган кундан уй юмушлари унинг зиммасига юкланади. Кўпни кўрган қайноналар эса ўз қизидай ишларни қунт билан ўргатиши, хато қилса ҳам жаҳл қилмай, кечириши, сабр қилишлари лозим. Фарзандингиз ортидан хонадонингизга келгани учун суюнинг. Кўзингиздан нур, оёғингиздан мадор кетганда сизга суянчиқ бўлишини унутманг.

   Шоли курмаксиз бўлмайди деганларидек, баъзида қайнона ва келинлар орасида келишмовчиликлар оқибатида хонадонда роҳат-фароғат бўлмаслиги ҳаммага маълум. Оила дарз кетгач, фарзандлар она ёки ота тарбиясида қолиб, ўртада сарсон бўлади. Бунга чек қўйиш мақсадида маҳалла фаоллари, ИИБ ходимлари мавжуд муаммоларга аралашгач, ўзларининг хатти-ҳаракатлари хато эканлигини баъзилар кеч бўлсада тушунади.

   — Сўнгги пайтда 7 нафар маҳалладошларимиз томонидан ажралиш тўғрисида ариза ва шикоят келиб тушган, — дейди Зарбдор туманидаги "Янгиҳаёт" МФЙ кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Сафар ЖЎРАЕВ. — Оилалардаги бундай нохуш ҳолатларни бартараф этиш мақсадида маҳалла фаоллари саъй-ҳаракати билан 4 нафар оилани яраштиришга эришдик. Келин-куёвларимиз ҳам хатоларини вақтида англаб, фарзандларини маънавий етук, комил инсон бўлиб тарбиялашга ҳисса қўшишса, оилаларининг фаровон бўлиши учун бахт эшиги очилади.

   Кези келганида ёшларга шу гапни айтиб ўтишни лозим топдик: ҳаётнинг энг машаққатли мураккаб палласида ҳам тушкунликка тушмай, қийинчиликлар олдида таслим бўлмай, бўлғуси Алпомиш ва Барчинойдек ўғил-қизларни вояга етказиш лозимлигини айтмоқчиман. Шу билан бирга қайнона ҳам она эканлигини унутмаслик зарур. Ҳаётдаги тажрибамиздан келиб чиқиб, ўз фикримизни билдирамиз. Тилингиз ширин бўлиб ота-оналарнинг ҳурматини жойига қўйиб яшанг. Турмушингиз тотли бўлади.

Ўринбой ЭШАЛИЕВ,

Ўзбекистон ногиронлар

ассоциацияси, "Меҳрли нур

замини" унитар корхонаси директори.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.