Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “СИЗ ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ”

“СИЗ ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ”

27-04-2020, 09:55
Автор: User
Просмотров: 101
Комментариев: 0
Версия для печати

   Зомин туманида ҳудудга коронавирус инфекциясининг четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Короновирус касаллигига чалинган бемор билан мулоқотда бўлганлар, чет давлатларда турли хизмат сафарларида бўлиб қайтган фуқароларни вақтинча тиббий назоратда ушлаб туриш мақсадида Зомин тиббиёт коллежининг талабалар ётоқхонасидан изолятор, обсерватор сифатида фойдаланиш назарда тутилган. Айни пайтда 157 нафар фуқаролар уй шароитида тиббий кузатув остига олинган. Туманнинг марказий кўчаларида эпидемияга қарши курашишнинг самарадорлигини оширишга қаратилган зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бозорлар, жамоат жойларига зарарсизлантирувчи воситалар сепилиб, аҳоли овоз кучайтиргичлар билан хавфдан огоҳлантирилмоқда. Давлат санитария эпидемиология осойишталик агентлигининг туман филиали томонидан кундалик дизенфикция ишларига 26 нафар ходим, 6 та махсус транспорт жалб қилинган. Шу кунгача 80 минг квадрат метр майдон дизенфикция қилинди.

   —Туманда ташкил этилган тўртта блок постда доимий назорат йўлга қўйилган,—дейди Давлат санитария эпидемиология осойишталик агентлигининг Зомин тумани филиали раҳбари Одил Бўрибоев. Туман ҳокимлиги томонидан аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кунига 20 тонна картошка марказий бозор ҳудудида арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

   Карантин вақтида ёшлар бандлигини таъминлаш, оилаларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилаётир. Шу мақсадида “Ширин” сув истеъмолчилари ҳудудидаги 20 гектар қаровсиз ер ўзлаштирилди. Мазкур янги ташкил этилган ёшлар боғига 115 миллион сўмлик пайвандланган нок кўчатлари экилди. Туман ҳокимининг қарорига асосан 28 нафар ёшларнинг ҳар бирига 0,35 гектардан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширилди.

   Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Зомин шаҳрининг юқори адирлик қисмида 200 гектарлик узумзор барпо этилмоқда. Барпо этилаётган узумзорда келажакда 600 нафарёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнингҳар бирига0,35 гектардан ер майдони ажратиб берилиши режалаштирилган. Айни пайтда 100 гектардан ортиқ майдонга ток кўчатлари қадаб бўлинди.

   Туманда карантин даврида ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида иш қизғин.

   —Эл бошига иш тушган мана шундай оғир дамларда саховатли юртдошларимиз қараб туришгани йўқ,—дейди Зомин тумани ҳокимининг ўринбосари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Жонтурсунов. —200 га яқин фуқароларга жами 16 килограммдан кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари волонтёрлар томонидан етказилди. Тадбиркорлар, саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан 1361 нафар кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Мазкур хайрия тадбирларига салкам 300 миллион сўм сарфланди.

   Ўтган куни пойтахтимиз Тошкентда истиқомат қилувчи ҳамюртимиз (номини ошкор этишни хоҳламади) хайрияларни мувофиқлаштириш марказимизга 100 қоп ун, 10 қон гуруч маҳсулотларини келтириб берди.

   Бугунги синовли кунларда туманда бундай олийхимматлик кўрсатиш истагидаги тадбиркорларнинг сафикенгайиб бораётгани қувонарли.

Зоир ЭРГАШЕВ,

(“Жиззах ҳақиқати”)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.