Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХОТИРАДАН ЎЧМАС У КУНЛАР

ХОТИРАДАН ЎЧМАС У КУНЛАР

2-04-2020, 11:50
Автор: User
Просмотров: 68
Комментариев: 0
Версия для печати

   1941-1945 йилларда Ўзбекистоннинг олти миллионлик аҳолисидан 1,5 миллиони Иккинчи жаҳон урушида иштирок этди. Уларнинг 420 минги жангоҳларда қолиб кетдилар. Фронтга отланганларнинг 640 минг нафари турли жароҳатларолиб,урушдан мажруҳ бўлиб қайтдилар. Уруш йилларида юз минглаб аҳоли Ўзбекистонга эвакуация қилинди.

   Иккинчи жаҳон урушида 120 минг ўзбекистонликларжангларда кўрсатган жасорати учун орден ва медаллар билан тақдирланди. 338 нафар юртдошларимиз энг олий мукофот — Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлгандилар.

   —1944 йилнинг айнибаҳори эди, —дея эслайди, 18 ёшида фронтга отланган, айни пайтда Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийси Абдужалил Абдужабборов. —Қўмондонлик бор имкониятни ишга солиб, ташаббускорликни қўлдан бермаслик чораларини кўрарди. Бироқ рўпарамизда турган душман ҳам анойи эмасди. Кетмакет ҳужумларимиз кўзи қонга тўлган айёр душманнинг найрангларини чиппакка чиқарди. Ниҳоят, икки йиллик азобуқубатлардан сўнг, Белоруссия озод этилди. Жангларда чинаккам қаҳрамонлик кўрсатган қўшинларимиз Молдавия ва Болтиқбўйи республикалари йўналишига чиқиб олди.

   —Олдимизда турган вазифа ниҳоятда жиддий ва масъулиятли эди. Польшанинг Гнев, Староград, Дзяд-дово каби бир қатор шаҳарларини озод этиш ва Германияга кириб бориш топшириғини олгандик. Душман ортидан измаиз борар эканмиз, фашизмнинг кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ваҳшийликларига дуч келдик. Буларнинг барчасиҳар биримизни душманни тезроқ тормор этиш, урушдан жабр кўрганларни қуллик исканжасидан халос этишга чорларди.

   Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалаба ўзўзидан қўлга киритилмади. У барча қардош халқлар вакиллари қатори ўзбекистонликйигитларнинг жасорати, жангоҳларда қолиб кетган жасур аскарларнинг қутлуғ қони,оналарнинг аччиқкўз ёшлари эвазигақўлга киритилди. Тарихий манбаларда қайд этилишича, иккинчи жаҳон урушида бир миллиард етти юз миллион аҳолиси бўлган 61 та давлат иштирок этган.

   —Уруш фахрийси сифатидануронийларга, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётганкатта ғамхўрлик, эътибор учун муҳтарам Президентимиздан беҳад миннатдормиз, —дейди Абдужалил ота Абдужабборов. — Давлатимиз раҳбари 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини муносибўтказиш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватан обрўэътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавийахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Ҳар бир уруш фахрийсига қутлуғ сана муносабати билан бир йўла 10 миллион сўмдан пул мукофоти бериладиган бўлди. Бундай ғамхўрликдан кўксимиз тоғдек кўтарилди. Гап пулда эмас, лекинушбу Фармон мазмунмоҳиятида оламолам маъно бор, ёш авлодга ибрат, сабоқ бор.

   Дарҳақиқат, суронли йилларда юртимизнинг асл мард йигитлари қўлларига қурол олиб, ҳаётмомот жангларида қатнашган бўлсалар, кексалар, аёллар, болалар фронт ортини мустаҳкамлашда матонат кўрсатдилар. Уруш йилларида отаонасидан жудо бўлган етим болаларнинг 200 минг нафарини халқимиз ўз бағрига олди. Мамлакатимизфронтга 2100 та самолёт,17 мингта самолёт моторлари, 17 минг 100 та миномёт, 27 мингтаартиллерияускуналари қисмлари, 22 миллион дона мина ва бошқа кўплаб қуроляроғлар, озиқовқат, кийимкечак ва бошқа зарурий маҳсулотлар етказиб берди.

   —Ҳар сафар урушхотираларини ёдга олар эканман, кўз ўнгимдабугунги дориламон кунларни интизорликдакутган оналарнинг, гулгун ва фаровон ҳаётимиз учун жонини фидо қилган, қон кечган сафдошларимизнинг жасорати намоён бўлади, —дейди Абдужалил ота кўзларига ёш олиб.

   Қалбини қонли уруш жароҳатлаган отахоннинг бу сўзларини тинчликдек олий неъматнинг қадрига етган ҳар бир инсон чин дилидан ҳис этиб турса, ажабмас. Чунки бу уруш инсоният бошига озмунча қайғу ва аламларни солдими?..

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.