ЭҲТИРОМ![]() Кеча Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбони вилоят ҳокимлиги мутасадилари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, шаҳримиз меҳмонлари, ёзувчи ва шоирлар, талаба ёшлар билан гавжумлашди. Буюк давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллигига бағишланган тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова кириш сўзи билан очди ва юрт отасининг босиб ўтган ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти ҳақида гапирди. —Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий юртпарвар раҳбар эди,—деди тадбирда сўз олган “Ўзбекистон Қаҳрамони” Марат Зокиров. —У киши бир умр ўзи каби содда ва камтарин одамларга елкадош бўлиб, уларнинг дарду ташвишлари билан яшади. Уларга хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билди. Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқимиз манфаатини ўйлаб амалга оширган ана шундай савобли ишларини эл-юртимиз ҳеч қачон унутмайди. ![]() У собиқ мустабид тузум даврида турли тазйиқ ва синовларга бардош бериб, халқимиз ва миллатимизга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилди. Бироқ мустабид тузум ўзига садоқат билан хизмат қилган шундай улуғ инсон шаънига охир-оқибатда турли туҳмат ва маломатлар ёғдирди. Шароф Рашидовнинг пок номи мустақиллик даврига келиб, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан оқланди. Ўтган йили Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бутун юртда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланди. Туғилиб, вояга етган Жиззах шаҳрига ҳайкали ўрнатилиб, замонавий хиёбон барпо этилди.Унинг асарлари кўп нусхада қайта нашр этилди. Тадбирда сўзга чиққан Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Суюн Силлиев, меҳнат фахрийси Сағдулла ҳожи Шукуров ва бошқалар Шароф Рашидовнинг ўта машаққатли йилларда Ўзбекистонга қарийб чорак аср раҳбарлик қилганлигини, республикамиз иқтисодий тараққиётида, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида улкан муваффақиятларга эришганлигини, минглаб гектар қаровсиз ерлар ўзлаштирилиб, янги-янги шаҳар ва қишлоқлар пайдо бўлганлигини, юзлаб завод ва фабрикалар қурилиб, боғу роғлар барпо этилганлигини фахр билан эътироф этдилар. Тадбир сўнггида Жиззах шаҳар ҳокимлиги,фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, корхона ва ташкилотлар, олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими тизимидаги муассасалар номидан Шароф Рашидов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Шароф Рашидов таваллудининг 101 йиллигига бағишланганмаданий-маърифий тадбирлар Жиззах шаҳридаги 10-умумталим мактабида давом этди.Бўлиб ўтган тадбирларда Шароф Рашидовнинг қизи академик Сайёра Рашидова иштирок этди. Бекпўлат ТОҒАЕВ. Муаллиф олган суратлар. Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.