Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЗАХ ТОРТГАН БИНОЛАР

ЗАХ ТОРТГАН БИНОЛАР

4-03-2020, 10:13
Автор: User
Просмотров: 62
Комментариев: 0
Версия для печати

  Улуғбек маҳалласи Жиззах шаҳридаги аҳолиси энг гавжум ҳудудлардан бири. Шаҳарнинг қоқ белида жойлашганмаҳаллада 17 та каттакичик кўчалар бўлиб, ундан нафақат шу ҳудуд аҳолиси, балки шаҳарликлар, қолаверса, вилоятнинг турли бурчакларидан келибкетувчилар ўтиб, қайтадилар.

  Аҳолининг аксарияти ҳовли уйларда истиқомат қилади. Икки йилдирки маҳаллада кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти. Жиззах темирйўл вокзали билан Тошкент кўчасини боўловчи йўл қурилиши ниҳоясига етказилаяпти.Кўчанинг ҳар икки томонидан қурилаётган 14 та кўп қаватли турар жой бинолари маҳалла қиёфасини янгилаётир.

  Буларни кўрган кишининг кўзи қувонса, Зомин кўчасидан ўтганҳар қандай одам эътибориничиқиндихонага айланган Қалия ариўи ва унинг ёнидаги ноқонуний бозор тортиши турган гап.

 —Анчадан бери Зомин кўчаси ва Қалия ариўини чиқиндидан тозалай олмай сарсонмиз, — дейди маҳалла мутахассиси Қандолат Мирахмедова. — Бугун тозалаб қўйсак, эртаси эрталаб яна шу аҳвол. Бу ҳолни бартараф этиш учун бормаган идорамиз, учрашмаган раҳбаримиз қолмади. Ариқ ёнидаги эски буюмлар билан савдо қилувчи бозор ярашмаган ямоқдек маҳалла кўркига соя солиб турибди. Уни тартибга олиш ҳеч кимнинг қўлидан келмаяпти.

  Муаммолар фақат шулар эмас. Бир пайтлар шаҳардаги энг кўркам гузарга эга бўлган маҳалла марказининг бугунги аҳволи ўта ачинарли. Бино таъмирланмаганлигидан ўишт деворлари нураб бораяпти. Томининг тунукаси чириб бўлган. Ёмўир ёўди дегунча, чакка ўтади.

  — Хоналаримизни бир кўрингда, — дейди маҳалланинг котиби Хурсаной Азимова. — Зах тортганлигини қўя туринг,ҳужжатлар, жиҳозлар ҳам намгарчиликдан ишдан чиқаётир. Бино бундан 100 йил илгари қурилганлиги боис пойдевори йўқ, ҳисоби. Шундан деворлар захлаб бормоқда.

  Маҳалла кўчалари ҳам чақурчуқур. Қандолат Мирахмедованинг таъкидлашича, кейинги 25 йил оралиўида бирорта кўча таъмирланмаган. Қишда лой, ёзда чанг. Бундан мактаб ўқувчилари азият чекаётирлар.

  Президентимиз бутун куч ва имконият халқимизни рози қилишга қаратилиши керак, деб турган бир пайтда Жиззах шаҳар ҳокимлигининг мутасаддилари юзага келган ҳолатни қандай баҳолар эканлар?


Бекпўлат ТОҒАЕВ.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.