Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ДОИРАНИНГ ЖАРАНГДОР ЗАРБИ

ДОИРАНИНГ ЖАРАНГДОР ЗАРБИ

4-03-2020, 09:20
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати

   Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театридаЖиззах санъат коллежи қошида ташкил этилган "Бобурхон" доирачилар тўгарагининг "Зарб завқи" номли хайрия концертиўтказилди.

  Тадбирдан кўзланган мақсад — ёшларда она Ватанга, аждодлар қолдирган маънавий меросга муҳаббат руҳини сингдириш, миллий урфодатларимиз ва анъаналаримизнинг қадрқимматини улар онгида шакллантириш, кенг оммага тарўиб қилишдан иборат.

  "Бобурхон" доирачилар тўгараги 1994 йил Жиззах санъат коллежининг "Анъанавий ижрочилик" бўлими қошида ташкил этилган бўлиб, унинг асосчиси, устоз санъаткор Бобур Баҳодировдир. Айни пайтда 80 дан зиёд истеъдодли ёшларни бирлаштирган жамоа ўзининг гўзал намойишлари билан вилоятимиз миқёсидаги барча тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, доирачилар жамоаси ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган "Зарб" доирачилар республика кўриктанловида фахрли ўринларни қўлга киритиб келаётир.

   Концертда "Фарўонача", "Шарқ усуллари", "Мумтоз ашула", "Хўжалик буюмлари", "Тароналар базми" каби ўнлаб куй ва қўшиқлар доирачилар жамоаси томонидан моҳирона ижро этилди.Дилга хуш ёқувчимусиқалар томошабинлар қалбига завқшавқ улашди.

  Тадбирда Ўзбекистон Доирачилар жамоат бирлашмаси раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Аббос Қосимов ҳамда Ҳасан Азимовлариштирок этишди.

 Концерт якунида "Бобурхон" доирачилар гуруҳи раҳбарлари Бобур Баҳодиров, Адҳам Очиловлар Ўзбекистон Доирачилар жамоат бирлашмасининг рамзий медаллари ва ташаккурнома билан тақдирланишди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.



скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.