Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОВОЗИ МАҒРУР ШОИРА

ОВОЗИ МАҒРУР ШОИРА

2-03-2020, 11:37
Автор: User
Просмотров: 49
Комментариев: 0
Версия для печати

   Замонамизнинг атоқли шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабинтернатида адабий кеча ташкил этилди.Кечада ўқувчилар томонидан вафо ва садоқат тимсоли Зулфия ва унинг умр йўлдоши, яқин сирдоши Ҳамид Олимжон ижодидан парчалар ўқилди. Тадбирда шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова меҳмон бўлди.

  —Зулфияхоним шеърларида тонг тимсоли, тонг тасвири буюк эрк, буюк бахт ва ёруғ дунё тимсолидай жаранглаб туради, — деди шоира У.Абдуазимова. — Бироқ Ҳамид Олимжондек буюк дарғанинг, маслаҳатгўйининг вафот этиши, уни катта синовлар ўчоғи ва ҳижронга ташлади. У барча мусибатларни бардош билан енгиб, тақдирнинг зарбаларига сабр ила қалбини улғайтирди. Шоира вафо рамзи бўлиб ижод қилди, элда ҳурмат қозонди. Бугунги ёш авлод унинг ижодидан баҳраманд бўлаётгани, шоира номи ила, дили ва тилидан янграган сатрларни ёд олаётгани буюк бахтнинг ифодасидир. Мен Зулфияхонимдек ўзбек аёлининг замондоши эканлигимдан фахрланаман, қалбим ифтихорга тўлиб ижод оламида мағрур шўнғийман.

  Тадбир доирасида шоира Умида Абдуазимова томонидан ўқувчиларга "Овози мағрур шоира" мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Дарсда ижод мактабининг иқтидорли қизлари шоиранинг бахт, севги, она Ватан ҳақида битилган шеърий сатрларидан ифодали ўқишди.Ўқувчилар иштирокида Зулфияхонимнинг шеърларига битилган қўшиқлар ижро этилди.

   Сана муносабати билан Жиззах давлат педагогика институтининг академик лицейида ҳам шоира Умида Абдуазимова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда У.АбдуазимоваЗулфияхонимнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб берди. Адабий учрашув ижодкор ўқувчиларнинг мушоира кечасига айланиб кетди.


Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.