Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБЛИ ЎТКАЗАЙЛИК!

ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБЛИ ЎТКАЗАЙЛИК!

2-03-2020, 10:59
Автор: User
Просмотров: 55
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жиззах давлат педагогика институти академик лицейида "Тўй ва тантаналар, маърака ва оилавий маросимларни ўтказиш, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ҳамда исрофгарчиликни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унга Жиззах шаҳридаги Сайилжойи маҳалласининг аҳолиси, педагоглар, уюшмаган ёшлар таклиф этилди.

   Тадбирда Жиззах шаҳар "Нуроний" жамғармаси раиси Ҳамрақул Маматқулов, имомхатиб Азамат Шарофиддинов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлимининг масъул ходими Нодира Алимовалар маъруза қилишди. Асосий эътибор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қўшма қарорининг мазмунига қаратилди.

   — Аҳолига қўшма қарорга асосланган низом жорий йилнинг 1 январдан кучга кирганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди, — деди халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутати Феруза Солиева. — Мазкур ҳужжатда тартибга амал қилинмаган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилиши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими томонидан "Тўй, маросим ва маъракаларни меъёрида ўтказиш ҳақида фатво" лойиҳаси тайёрлангани тушунтирилди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Наргиза БОБОЖОНОВА,

шу лицей ўқитувчиси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.