Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚАЧОН МАЪДАНИЯТЛИ БЎЛАМИЗ?

ҚАЧОН МАЪДАНИЯТЛИ БЎЛАМИЗ?

17-02-2020, 16:10
Автор: User
Просмотров: 36
Комментариев: 0
Версия для печати

 

  Халқимиз қадимдан саранжомсаришталикни ёқтиришган. Эрта тонгдан ҳовлиларни супуриш, сув сепиш, атрофни тоза тутиш азалий қадриятларимиздан саналади. Афсуски, сўнгги вақтларда айрим юртдошларимиз бу анъаналарни унутиб қўйишаяпти. Улар чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб, атрофмуҳитни булғамоқда. Кўча четларига ўзбошимчалик билан чиқинди ташлаб ноқонуний чиқиндихоналар барпо қилишаяпти.

   Атрофмуҳитнинг тозалиги ўзимизга боғлиқ. Бу долзарб ишга алоқадор идора ходимларидан тортиб, барчамиз масъулмиз. Шу ўринда бир хунук ҳолатга тўхталиб ўтмоқчиман. Кўча, меҳмондорчилик, тўйтомоша, йиғинларда нос чекаётган инсонларга кўзимиз тушади. Ҳайрон қоласиз, уларнинг на соғликка, на очликка, на тўқликка зиғирча фойдаси бўлмаган бу одатга ўрганишининг сабаби нимада экана?

  Яқинда ишимиз тушиб, бир давлат идорасига бордик. Бу ерда ишчиходимларнинг ишими ёки келибкетувчиларнингми билмадигу, идоранинг ички йўлаклари, тепа қаватларига чиқиш пиллапоялари нос чиқиндилари билан тўлган. Кўзингиз бу нохуш ҳолатга тушаркан, кўнглингиз беҳузур бўлади. Ёки йўлларда светофорнинг қизил чироғи ёнганда тўхтаган машиналарнинг эшикларини очиб, ерга нос тупураётган инсонларни кўрамиз. Наҳотки, улар бу қилиқларидан уялишмаса? Ажабланарлиси, жамоат жойларида, йўлйўлакларда, истироҳат боғларида, бекатлару, бозорларда ҳам шундай хунук манзарани кўриш мумкин.

  Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари рейдлар ўтказишаяпти. Яқинда ана шундай тадбир шаҳардаги "Кўкбозор", Эски шаҳар деҳқон ва буюм бозорларида бўлиб ўтди. Унда бозорлар тозалиги, чиқиндиларнинг белгиланган жойларга ташланаётганлиги ўрганиб чиқилди. Бозорлар ҳудудида тозалик ва озодалик қоидаларига риоя қилмаган, белгиланмаган жойларга сигарет қолдиқлари, нос чиқиндиларини ташлаган 8 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, бозор ходимлари ҳамда тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонунининг мазмунмоҳияти, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, ноқонуний чиқиндихоналарни юзага келтирмаслик тўғрисида тушунчалар берилди. Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга 111 минг 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 миллион 115 минг сўмгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

  Жамоат жойларида, ўқув даргоҳларида, кенг жамоатчилик фойдаланадиган автобус, йўналишдаги автотранспортларда ҳам тозаликка эътибор беришимиз шарт. Бу ерларга писта пўчоқлари, папирос қолдиқлари ва маиший чиқиндилар ташлаб, ифлослантирмаслигимиз керак.


Замира АБДУЛЛАЕВА,

вилоят Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза

қилиш бошқармасининг жамоатчилик ва оммавий

ахборот воситалари билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.