Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ВИЖДОН САБОҒИ

17-02-2020, 15:26
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

   "Биз жамиятда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни изчил давом эттирамиз. Бу борада 30 июль — "Халқаро дўстлик куни" муносабати билан юртимизда биринчи марта "Дўстлик ҳафталиги"ни ва "Дўстлик" халқаро форумфестивалини ўтказишни таклиф этаман. Мамлакатимизда "Жаҳолатга қарши — маърифат" деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олийжаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади".

   Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланган мазкур фикрлар 2019 йилда амалга оширилган ислоҳотларнинг 2020 йилда янада самарали бўлишига даъват этади. Инсон дунёга келибдики, яшаш тарзи, ирқи, кўриниши, урфодати, тили, эътиқодидан қатъий назар турли миллат ва элат вакили бўлиб ҳаёт кечиради. Она диёримизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинчтотув яшаб келаётгани мустақиллигимизнинг бебаҳо кўркидир.

   Конституциямизнинг 8моддасида таъкидланганидек, республикамизда яшаётган халқ миллатидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади. Асосий Қонунимизнинг 18моддасида эса фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенглиги белгиланган. Қомусимизнинг 31моддасига кўра, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.

   Вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтган 6 та миллиймаданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг тўлақонли иш олиб бориши учун 2016 йили Жиззах шаҳрида "Дўстлик" уйи биноси қурилиб, фойдаланишга топширилган.

   — Ватанингизнинг гўзал табиати, тоза ҳавоси, шифобахш булоқ сувлари, кўнгли очиқ ўзбек халқи бизда катта таассурот қолдирди, — деган эди Норвегия давлатидан сайёҳ сифатида Жиззахга ташриф буюрган Кари Аннета Морендсен. — Эътиқод эркинлигининг қонун билан ҳимоялангани гўё башариятга виждон илмидан сабоқ бераётгандек.

   Хорижлик меҳмоннинг бу фикрлари саъйҳаракатларимиз бесамар кетмаганлигидан далолат беради.

   Вилоят ҳокимлиги Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар бошқармалари каби 15 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида иш юритади.Аҳоли орасида маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, диний экстремизмнинг олдини олишга қаратилган 20 га яқин чоратадбирлар белгиланиб, малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Гуруҳўз фаолияти давомида 1060 нафар жамоат ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида 12 та туман,1 та шаҳарда терроризм ва ақидапарастликнинг зарарли оқибатларини тушунтириш юзасидан маърифий тадбирлар ўтказилди.

   Вилоятимизда 294 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 133 таси террористик оқимлардан ҳоли ҳудудлар таркибига киритилган. Янгиобод, Мирзачўл, Арнасой ва Дўстлик туманларини ҳам диний муҳит тўлиқ соғломлаштирилган ҳудудга айлантириш чоралари кўрилмоқда.

    Барча туман (шаҳар)лардаги масжидларнинг имомхатиблари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бириктирилган. Шаръий никоҳ, жаноза каби маросимлар фақат расмий имомхатиблар томонидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, жорий йил Жиззах вилоятига Ўзбекистон Мусулмонлар идораси қошидаги Тошкент ислом институти, Ўзбекистон ислом цивилизация марказининг тажрибали ўқитувчилари Аброржон Абдуазизов ва Яхёбек Раззақовлар таклиф этилди. Улар иштирокида Шароф Рашидов туманидаги "Қўшчинор" жоме масжидида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, бироқ ўз ғоясидан қайтмаган диний экстремистик оқим аъзолари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Натижада 5 нафар шахс ўз қилмишидан пушаймон бўлганлигини, хатосини тушуниб етганлигини билдирди.

   Улар давлатимиз томонидан яқинларига қаратилган эътибордан жуда ҳам миннатдор бўлишди. Шу ўринда Юртбошимизнинг "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби" мавзусидаги анжуманда айтган сўзларини эслайлик. "Йўлдан адашган болани дарров душманга чиқармасдан, уни ўзимизнинг фарзандимиз, деб билишимиз керак. Унга бутун қалбимиз, юрагимиз билан ачинаётганимизни шу бола билсин. Зора, шунда уларнинг ҳам қалб кўзлари очилса, тўғри йўлга қадам қўйса..."

   Юртбошимизнинг олийжаноб ташаббуслари ўз самарасини берди. Рақамларга эътибор берсак, 2017 йилда диний экстремистик оқимга мойиллиги бор шахслар сони 300 нафардан ошган эди. Уларнинг оила аъзолари билан доимий олиб борилган маънавий тарғибот ишларидан сўнг чин дилдан афв сўраб, пушаймонлик билдирганликлари сабабли 210 нафарининг дунёқараши соғломлаштирилди.

   Президентимизнинг ташаббуси билан яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар юз бераётган ҳудудлардан Ватанимизга қайтарилган 156 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг кечмишлари кўпчиликда сабоқли таассуротлар қолдирди. Уларнинг ҳаётига бағишланган "Алданган аёл қисмати" фильми 112 та ташкилотда намойиш этилиб, уларга корхона ва бошқармаларда ишлаётган 20 мингга яқин ишчиходимлар қамраб олинди. Шаҳар ва туманлардаги барча давлат ва таълим муассасаларида "Ислом динида терроризмга ўрин йўқ!", "Ўз болангни ўзинг асра" мавзуларида 1678 та давра суҳбатлари ташкил этилди.

   Жиззах политехника институтида расмий рўйхатдан ўтган 66 нафар отинойиларнинг малака ошириш курслари ташкил этилди. Аёллар ўртасида турли мутаассиблик ва ақидапарастликнинг олдини олиш, ислом дини моҳиятини тўғри англаш мақсадида олий таълим муассасаларининг 10 нафар малакали профессорўқитувчилари, 5 нафар имомхатиблари жалб этилди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги томонидан мамлакатимизда диний эътиқод учун яратилган шароит ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мақолалар чоп этилди. Хусусан, "Имом Бухорий сабоқлари", "Яхши инсоннинг фазилатлари" мавзуларида телевидениеда, "Мусулмонлар фитналардан сақланиши лозим" мавзусида радиоэшиттиришда чиқиш қилинди. "Азалий қадриятларимиз ҳақида", "Қайтар дунё", "Тириклик неъмати" сарлавҳалари остида "Жиззах ҳақиқати", "Жиззах овози", "Адолат ёлқини" газеталарида мақолалар ёритилди. 28 нафар нуфузли ва обрўли имомхатиблар чегараолди ва диний вазият ўзгарувчан бўлган ҳудудларда доимий равишда маънавиймаърифий учрашувлар уюштиришди.

   Миллий ва дунёвий ҳамда умуминсоний қадриятларни кучайтириш мақсадида маданият, санъат, спорт ва тадбиркорлик соҳасида таниқли шахслар иштирокида 2238 дан зиёд тарғибот тадбирлари уюштирилиб, "Меҳр операцияси", "Ҳужрадаги зулмат", "Тафаккур эҳтиёжи" номли фильмлар намойиш этилди. Шунингдек, миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома, аждодларимизнинг илмий меросини ўрганиш орқали ёшларни ватанпарвар, баркамол авлод этиб тарбиялашга қаратилган видеороликлар тақдим этилди.

   2019 йил давомида халқ таълими тизимидаги ходимлар, ўқитувчи ва ўқувчилар билан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" ички туризмни ривожлантириш дастури асосида саёҳатлар ташкил этилди. Ижтимоий ҳимояга ва алоҳида тарбияга муҳтож бўлган оилаларнинг 200 нафар фарзандлари "Тарихий хотирасиз — келажак йўқ" шиори остида бирлаштирилди. Улар Самарқанд, Тошкент, Хива шаҳарлари ва "Обод қишлоқ" дастури асосида янгидан барпо қилинган Мирзачўл туманига саёҳат давомида бирбирлари билан дўстлик ришталарини боғлашди. Айниқса, Фориш туманидаги «Н» ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида "Жанговар машиналар ва танк биатлони" мусобақасининг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирга ташриф ёшларни ҳайратга солди. 50 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларнинг фарзандлари ва жазони ўтаб чиққан фуқаролар ҳам мазкур тадбирга олиб борилди. Улар танк биатлони ва бошқа машиналарининг жанговар имкониятлари билан яқиндан танишар эканлар, давлатимиз аҳолиси нафақат маънавий, балки моддий мустаҳкам чегаралар билан муҳофаза этилаётганига ишонч ҳосил қилишди. Фориш полигонига уюштирилган ҳарбий экскурсияда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган иштирокчилар ўз ҳаяжонларини яшира олишмади. — Қани энди, сизлардек ёш бўлиб қолсаму, шундай армияда она заминим учун жонимни фидо этиб, хизмат қилишга бел боғласам, — деган эди ёшларга юзланиб, афв этилганлардан бири. — Бугунги кўргазмалардан сўнг ёт кишиларнинг хом ва бузғунчи ғояларига ишониб, нечоғлик янглишганимни такрор англадим. Фарзандларимни ҳам ҳарбий либосда кўриш учун бор кучим билан ҳаракат қилишни ният қилдим.

   Шу ўринда Мурожаатномадаги ушбу жумлага эътибор қаратиш ўринли: "Сизларга маълумки, кейинги йилларда юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли тўғри йўлдан адашган, билиббилмай хатога қўл урган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда ҳам диний экстремистик йўлга кириб қолганидан чин дилдан пушаймон бўлган шахсларнинг ижтимоиймаиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни жамиятга мослаштириш бўйича ишлар давом эттирилади".

   Афсуски, амалга оширилаётган чоратадбирларга қарамасдан айрим отаоналар фарзандларини диний таълим олишлари учун хорижга олиб кетаётганликлари кузатилмоқда. Маълумки, дунёда глобаллашув жараёни шиддат билан ўзгариб бораяпти. Ўсиб келаётган авлодни маънавий таҳдидлардан асраш, уларнинг турли оқимларга кириб кетишини олдини олиш муҳим масаладир. Ачинарлиси улар четда ўқиётган фарзандининг руҳий ҳолатига, миллий менталитетимизга зид бўлган қарашларига бефарқ бўлишаётир. Жиззах вилояти ҳудудидан хорижда диний таълим олиш мақсадида 18 нафар фуқароларимиз Саудия Арабистони ва Миср республикасига чиқиб кетган.

   Ҳозирда вилоят ҳудудида расмий диний ноисломий ташкилотлари мавжудлигига қарамасдан маҳаллий миллат вакилларини ўз сафларига қўшилишга даъват этаётган оқим ва прозелитик секталар фаолияти аниқланган. "Иегова шоҳидлари" диний ташкилоти, "Адвентеисты" седьмого дня", ЦХПЕ "Исо Масих" прозелитик гуруҳлари шулар жумласидандир. Маҳаллий миллат вакилларини бундай ноисломий оқимларга жалб этишда унинг раҳнамолари моддий ва ғоявий усуллардан фойдаланишмоқда. Унинг асосий сабаби секта аъзоларининг ўзларида диний тушунчалар етарли бўлмаганлигидир.

   Шунга кўра маҳаллий ҳокимият идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизимлар ҳамда ўқув муассасалари маъмурияти билан ҳамкорликда аҳолиўртасида сектантлик таълимоти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларнинг қарашлари миллий ғояларимизга мос келмаслиги, мазмунмоҳиятини, салбий оқибатларини кенг оммага етказиш мақсадида "Эътиқод овчилари" номли ҳужжатли видеофильм тайёрланди. Мазкур видеофильм белгиланган тартибда вилоят телевидениеси ва радиоэшиттиришларида эфирга узатилди. Мазкур йўналишда 18 та мақола вилоят босма нашрларида чоп этилди.

   Баъзан ўнлаб ташкилотлар томонидан бажарилмаган вазифани биргина киши ҳаётий ибрати билан уддалай олиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда нуроний отахон ва онажонларни Умра ва Ҳаж сафарида бўлишлари учун янада кенг кўламли имкониятлар очиб берилди. 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг январига қадар 500 нафар фуқаро муборак умра сафарида бўлди. Мазкур саъйҳаракатлар аҳолининг нафақат диний, балки дунёвий билимларини ошириб боришга қаратилмоқда. Ким бўлишидан қатъий назар киши ўз устида тинмай ишлаши лозимлигини уқтириш бугуннинг муҳим вазифаларидан бири. Юртбошимиз Мурожаатномада, "Илм йўқ жойда тўғри йўлдан адашиш бўлади, илм бу бизга ҳаводек зарур, энг катта бойлик ақлзаковат, энг катта қашшоқлик бу билимсизликдир", деган пурмаъно сўзларни бежизга таъкидламади. Шундай экан белгиланган вазифаларни бирдамлик билан амалга оширишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.


Эштемир ИСМАТОВ,

вилоят ҳокимининг жамоат ва

диний ташкилотлар билан

алоқалар бўйича ўринбосари.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.