Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

БЕБАҲО ХАЗИНА

10-02-2020, 14:00
Автор: User
Просмотров: 17
Комментариев: 0
Версия для печати

   Алишер Навоийнинг замондоши, шогирдлари данбири, тарихчиолим Хондамир ўзининг "Макори мулахлоқ" асарида шундай деб ёзган эди: "Хитой ва Хўтанмамлакатларининг чегараларидан бошлаб то Румва Мағриб замин мамлакатларининг охиригача шоҳ ва гадо, ёш ва қари, мусулмон ва ғайридин, яхши ва ёмоноғзидан ул ҳазратнинг гўзалназмлари машҳур ва бутун халқ оммаси ва айрим табақаларнинг кўнгил саҳифаларида ва қалб лавҳаларида муборак шеърлари нақшлангандир".

   Академик Абдуқодир Ҳайитметов "Хамса"нинг яратилиш тарихи ҳақида қуйидагиларни ҳикоя қилади: "1483 йили улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий ижодида буюк бурилиш юз берди. Шу вақтга қадар лирик шеърлар, хусусан ғазалёзиб ном чиқарган, девонлар тузган шоир достончиликка юз ўгирди. Шоир ўз қалбидаги улуғ ғоя ва ҳис-туйғуларини атрофлича кенг ва чуқур ифодалашга лирик жанр торлик қилаётганини эътироф этишга мажбур бўлди:

Ғаразқим, чу назм ўлди

туҳмат манга,

Ёйилди жаҳон ичра

шуҳрат манга...

Вале қонеъ ўлмай

ушоқ ишга ҳеч,

Димоғимда эрди

улуғ печпеч.

   Буюк санъаткорнинг бу пайтдаги ижодий режалариниамалга ошириш учун энг қулай жанр "Хамса" эди. Шунинг учун Навоий яна бир бор бу соҳада ундан аввал қаламтебратганулуғ озарбайжон шоири Низомий Ганжавий (11411206), унинг ҳиндистонлик издоши Амир Хусрав Деҳлавий (12531325)" Хамса"ларини қайта ўқишга, мутолаа қилишга, уларнинг энг яхши ижодий тажрибалари асосида ўз "Хамса"сини яратишга киришди. Бу вақтда Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро давлатининг вазири эди. Лекиншунгақарамайишниҳоятда тезборди. 1485йилда "Хамса" ёзиб тугалланди. Уни ёзишга ҳаммаси бўлиб икки йил сарфланган. Навоий бу улуғ асарнинг икки йил ичида ёзилганини таъкидлаб, агар бошқа ишлар халақит бермаганида уни 6 ойда ёзиши ҳам мумкинлигига, аслида ҳам бу беш достонни ёзишга кетган муддат "йиғиштирса" 6 ойдан ошмаслигига ишора қилади:

Бу меҳнатлар ичра

чекиб сўзга тил,

Замондин каму беш

ўтиб икки йил,

Чекиб хома бу

нома итмомиға;

Етургайсен

оғозин анжомига,

Ки аҳли муҳосиб

шитоб айласа…

   "Хамса" асари "Ҳайрат улАброр" ("Яхши кишиларнинг ҳайратланиши"), "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи сайёр" ("Етти сайёра"), "Садди Искандарий" ("Искандар девори") достонларидан иборат.

Навоийнинг "Хамса"си мазкур жанрда яратилган туркий тилдаги биринчи асар ҳисобланади. У туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб берди.

   Шарқ адабиётида "Лайли ва Мажнун" мавзусида 120 дан зиёд достон яратилган. Навоий ҳам шахсий ёндашуви ила ушбу мавзуда достон ёзади. Достонда Лайли ва Мажнун ўртасидаги севги баён қилинади. Ўз ифодасида Навоий одамийлик ва сўфийлик севгисини шарҳлашга ҳаракат қилган. Ўзининг сўфийлик қарашларини Навоий, шунингдек, "Фарҳод ва Ширин", "Ҳайрат улАброр" достонларида ҳам ифодалаган. Унинг достонларида сўфийлик мавзуси умумфалсафий даражага кўтарилган.

   Мазкур достонларда, бир вақтнинг ўзида шоирнинг инсонпарварлик дунёқарашлари орқали дунёнинг долзарб муаммолари қўйилади. "Хамса"даги бошқа икки достонида — "Сабъаи сайёр" ("Етти сайёра"), "Садди Искандарий" ("Искандар девори") ҳукмдор билан боғлиқ муаммолар етакчи ўринга чиқади.


Шаҳноза СУЛАЙМОНОВА,

Жиззах шаҳридаги 4-сонли мактабнинг

она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.