Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "МУҲАББАТ" НИҚОБИДАГИ БИДЪАТ

"МУҲАББАТ" НИҚОБИДАГИ БИДЪАТ

5-02-2020, 09:43
Автор: User
Просмотров: 32
Комментариев: 0
Версия для печати

   Тарихга назар солсак, XIV асрда 14 февраль "Севишганлар куни" сифатида ғарб мамлакатларида кам қамровда нишонлана бошланган. XIX асрнинг ўрталаридан АҚШ ва Англияда Рождестводан кейинги йирик байрамга айланган. Аслида разолат бўлган ҳол урф тусини олиб, айнан шу ҳудудлардан дунёнинг барча қитъаларига тарқалди. 1969 йилда католик черкови Валентинни динга ҳам, авлиёларга ҳам мутлақо алоқасиз, деб бу кунни авлиё Крилл ва Мефодийлар куни, деб эълон қилди. Аммо кеч бўлганди...

   Ўрта асрларда яратилган "Олтин афсона" номли китобда ёзилишича руҳоний Валентин император буйруғига асосан зиндонга ташланган. Шу ерда зиндон бошлиғининг қизи Жулияни тасодифан оғир дарддан халос этади. "Олтин афсона"нинг муаллифи Якоб Воротинский ўз асарларида тарихни бўрттириб, баъзан бузиб кўрсатишни, ёлғон ишлатишни яхши кўрганлиги бошқа манбаларда ҳам келтирилган. Бироқ ҳатто у ҳам ўз асарида Валентин ва Жулия ўртасида қисқа муддатли ишқий муносабатлар бўлганлиги ҳақида ёзмаган. Бу нарсани асарни кейинчалик қайта кўчирган ҳаттотлар қўшиб ёзишгани аниқланган.

   Қизиғи шундаки, диний таълимотга кўра, аёллар билан яқин муносабатда бўлиши тақиқланган руҳонийни "Севишганлар куни" деб аталган сохта байрамнинг рамзига, илоҳий тимсолига айлантирилиши замирида қандай мақсад бўлган?

   Энг ачинарлиси, Ўзбекистонда ҳам бугунги кунда ёшлар орасида шу кун билиббилмай нишонланаётганидир. Нима учун биз уларнинг аниқ мантиқ ёки мақсадга эга бўлмаган одатини кўркўрона қабул қилишимиз керак? Айрим маънавий қашшоқ, лоқайд юртдошларимиз уларнинг тегирмонига сув қуйишмоқда. Бундай иллат миллий маънавиятимизга зарар етказади.

   Хулоса ўрнида айтиш керакки, асрлар давомида меҳроқибат, илммаърифат, орномус, олийжаноблик ва диёнатга йўғрилиб, шаклланган миллий маданиятимизнинг мазмунмоҳиятини англаш ҳаётимизнинг ҳар онини байрамга айлантиради. Шундай экан, аввало ҳушёрлик ва мулоҳазали бўлиш комилликнинг асосий фазилатларидан эканлигини унутмайлик. Оммавий маданият тарзида орамизга кириб келаётган "Авлиё Валентин" куни каби бидъатлардан огоҳ бўлайлик.

  P.S: Муҳаббат, вафо ва садоқат каби соф туйғулар изҳори учун алоҳида сана шартми?! Уйғоқ қалб соҳиби ўзи учун азиз инсонни ҳар куннинг ҳар лаҳзасида қадрлайди. Бизга севги тарихи керак бўлса, фозилумард аждодларимиз ҳаётига назар солайлик. Улуғ шоҳ ва саркарда Амир Темурнинг Бибихонимга, Навоийнинг Гулига, Шоҳжаҳоннинг Мумтоз Маҳал Бегимга бўлган ҳурмат ва эҳтиромини эслайлик. Тож Маҳал ёдгорлигининг муҳаббатдан бунёд этилган салобати асрлар давомида дунёга меҳр нурини таратиб турганлигини унутмайлик. Улар ўз севгисини бир кунга эмас, мангуликка муҳрлашди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.