Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОНАДАЙИН МЕҲРИБОН УСТОЗ

ОНАДАЙИН МЕҲРИБОН УСТОЗ

5-02-2020, 09:31
Автор: User
Просмотров: 28
Комментариев: 0
Версия для печати

   Марғуба Омонова болалигидан ўқитувчи бўлишни орзу қиларди.

   Йиллар шамолдек елиб, у улғайди ва ўз орзусига эришди. 19951999 йилларда Шароф Рашидов туманидаги 33 умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлади. Жиззах давлат педагогика институтида таҳсил олди. Кейинчалик мактабда кимё фани ўқитувчиси сифатида фаолият бошлади. Кўп ўтмай, ташкилотчи ва ташаббускорлиги учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасига ўтказилди. 2016 йилдан буён шу тумандаги 47 умумтаълим мактабининг директори.

   — Мактабда 402 нафар ўқувчи таълимтарбия олади, — дейди биз билан суҳбатда Марғуба Омонова. — 43 нафар олий маълумотли ўқитувчилар дарс беришади. Дарслар инновацион усулда ўтилишига эътибор берамиз. Айниқса, кимё фани ўқитувчиси Шоҳсанам Ҳасанова, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ўғилой Норбўтаева, бошланғич синф ўқитувчилари Назокат Сойибназарова ва Зумрад Ибодовалар бу соҳада ибрат кўрсатишмоқда. Таълим жараёнида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ўқувчилар эришган ютуқларда намоён бўлмоқда. 9 синф ўқувчиси Ҳилола Абдусаломова ва 7 синф ўқувчиси Навбаҳор Мусулмоновалар билимлар беллашувининг туман ва вилоят босқичларида фахрли ўринларни қўлга киритишди.

   Мактабда хотинқизларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратилган. Ўқитувчи аёллар ва ўқувчи қизларнинг волейбол, баскетбол бўйича жамоалари ташкил этилган. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида доимий тарзда мусобақалар уюштирилади.

   — Президентимизнинг 5 ташаббуси юзасидан мактабда ўтадиган тадбирларни кузатиб бораман, — дейди Жиззах политехника институтининг ўқитувчиси Н.Алимов. — Ўқувчиларнинг тўгарак машғулотларига жалб этилаётгани танлов ва беллашувлар жараёнида кўриниб турибди. Албатта, бу ишларда мактаб раҳбарининг ўз вазифасига бўлган масъулияти, иштиёқи, меҳри сезилади.

   — Директоримиз ҳар биримизга ўз фарзандларидек жон куйдирадилар, — дейишди биз билан суҳбатда ўқувчилар. — Олтинга тенг дақиқаларни қадрига етинглар, деб доим зийраклик ва ҳушёрликка даъват этадилар.

   Марғуба Омонова, ўқувчиларнинг келажакка бўлган ишончи, касбга бўлган ҳаваси мактабда шаклланади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ўқувчилар кўнглига йўл топишни педагоглардан қатъий талаб этади. Бу йўлда ўзи ҳам ташаббус кўрсатиб ишлайди.

Гулчеҳра ҲАКИМЖОНОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.