Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАКТАБИМИЗ БАЙРОҚДОРИ

МАКТАБИМИЗ БАЙРОҚДОРИ

5-02-2020, 09:27
Автор: User
Просмотров: 21
Комментариев: 0
Версия для печати


   Вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактабинтернатида "Байроғимиз — фахримиз" мавзусида маънавиймаърифий тадбир ўтказилди. Тадбирдан кўзланган мақсад — ўқувчилар ўртасида Давлатимиз байроғига нисбатан ҳурмат, эътибор, эъзозлаш ва фахр туйғуларини шакллантириш, уларда ватанпарварлик хислатларини рўёбга чиқаришдан иборат.

   Мактабда ташкил этилган ташкилий гуруҳ томонидан барча синфлар бўйича ўқувчиларнинг иқтидори, ўзини тутиши ва ҳафта давомида эришган ютуқларини таҳлил қилган ҳолда очиқ овоз бериш орқали 1 нафар ўқувчи танлаб олинади. Ғолиб ўқувчи байроқни Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси садоси остида астасекинлик билан кўтаради.

   — Тадбирнинг вазифаси ўқувчилар ўртасида Давлат байроғини юксакларга кўтаришга бўлган қизиқишларини ошириш орқали ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдан иборат, — деди мактабинтернатнинг маънавиймаърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Сурайё Ўролова. — Шунингдек, байроқ кўтариш орқали уларнинг маънавий дунёсини бойитиш, қалбида эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак фазилатларни уйғотиш кўзда тутилган. Ҳафтанинг ҳар душанба куни эрталабки сафланишда аълочи, намунали хулқи билан эътиборга тушган ўқувчи Давлатимиз байроғини кўтаришга муваффақ бўлади. Бу ҳафтада мактабинтернатнинг 11 синф ўқувчиси Амиргул Тугалова намунали хулқи ва аъло баҳолари билан тенгдошларига ўрнак бўлди.

   Маросимнинг энг муҳим жиҳати шундаки, йил якунида энг кўп Давлат байроғи кўтаришга муваффақ бўлган ўқувчи умумтаълим мактаби директорининг "Мактабимизнинг байроқдори" махсус дипломи билан тақдирланади.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.