Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАТЕМАТИКА

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАТЕМАТИКА

3-02-2020, 09:16
Автор: User
Просмотров: 20
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   "Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда", деган эди муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Юртбошимиз бежизга рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масаласини кўтариб чиқмади. Қадимда ҳам буюк аждодларимиз математика илмини ривожлантирганлар. Ўша даврда илму маърифат, хусусан, математика қандай ривожланган? Қуйидаги мақолада шулар билан танишасиз.

   Кўп йиллик тарихимизда жуда кўп сулолалар ўтган, лекин ўзидан катта ёдгорликлар қолдирган ва кўп йил ҳукм сурган сулола бу Темурийлар сулоласидир. "Темурнома"да шундай сатрлар келтирилган: "Амир Тарағай бир куни ўғлига кўп қўй бериб, Самарқандга бозорга жўнатибди. Темур қўйларни 1000 олтинга сотиб пулларни белига боғлаб сайр қилиб юрар эди. Бир ерда қаландар маъруза қилар, қўлида қоғоз бўлиб, унга шеър битилганди. Бу Камол Хўжандий эди". Унинг ўша рубоийсини Темур 1000 тангага, яъни қўйларнинг пулларига сотиб олади. Рубоий мазмуни қуйидагича эди:

Зулм билан дунёда

ном қолдириб бўлмайди,

Жамшид, Сулаймон,

Искандарлар ўтиб кетди.

Навбат сенга етиши тайин,

Яхшилик қил, илм изла.

   Шеърдаги ҳикматни англаган Темур уни юксак даражада баҳолай олди. Отаси ҳам ўғлининг илму маърифатни қадрлаганидан хурсанд бўлади. Соҳибқирон давлатни бошқарув ишларида ҳам илмфан бажарадиган хизматлар устунлигини билган эди.

   "Мен азалдан илм шайдосиман" деб қалбидаги фикрини айтиши унинг жамиятни ривожлантиришдаги тўғри йўналишни танлаганини кўрсатди. Амир Темур илмфаннинг инсоннинг тарбиясидаги хизматига катта баҳо бериб, Самарқандда илм ва маданият гуллабяшнаши учун шаҳарга турли мамлакатлардан олимлар, ҳунармандлар, қурувчимуҳандисларни йиғади. Шаҳарда фанлар академиясини ташкил қилиб, давлатнинг ҳар томонлама ривожланиши учун улкан ишлар қилган. Темурийлар шажарасига назар соладиган бўлсак, Темурийзода шаҳзодалардан Мирзо Улуғбек ўз бобосининг илмфан йўлидаги ишларининг давомчиси бўла олди.

   Марказий Осиёда математика фани тараққиётининг энг юқори поғонаси ХV асрда майдонга келган Улуғбек илмий мактаби ва унда олиб борилган математик илмий текширишлар ҳисобланади. Ўрта Осиё олимлари билан Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг олимлари ўртасида илмий алоқалар ўрнатилди. Ўша даврда Самарқанд илмий мактаби Ўрта Осиёдатабиий фанлар тараққиётининг асоси ҳисобланади. Бу мактабда ўша даврнинг истеъдодли олимлари Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Али Қушчи, Мирим Чалабий, Баҳоуддин Омулий, Нажмиддин Алихон ва бошқалар математика соҳасида чуқур илмий тадқиқотлар олиб бордилар.

   Улуғбекнинг илмий мактаби ташаббуси билан унинг бевосита раҳбарлигида машҳур Самарқанд расадхонаси қурилди. Бу расадхона ўша даврдаги энг муҳим ва мукаммал илмий тадқиқот марказига айланди.

   Улуғбек 1409 йилда Самарқанд ҳукмдори бўлди. Отаси Шоҳруҳнинг вафотидан сўнг Темурийлар сулоласининг давомчисига айланди. У Самарқанд атрофига машҳур мунажжим ва математикларни тўплаб, илмий мактаб ташкил қилди. 1019 юлдуз вазияти кузатилиб, Улуғбек томонидан жуда аниқ тригонометрик жадваллар тузишга имкон берувчи алжабр усули ишлаб чиқилди. Бу усул исталган аниқликдаги ҳисоблашларни амалга оширишга имкон берарди.

   Қозизода Румий фан соҳасидаги ютуқлари учун "Афлотуни Замон" номини олган. Унинг математикага оид ишларидан "Арифметика ҳақида рисола", "Синус ҳақида рисола" каби асарлари алгебра ва тригонометрияга бағишланган.

   Ғиёсиддин Жамшид АлКоший математикага доир бир нечта асар ёзган. "Арифметика калити" асари математика бўйича асосий ўқиш китоби бўлиб хизмат қилган. "Ватар ва синус ҳақида" асарида эса юқори тартибли тенгламаларни тақрибий ечишни баён этди. "Айлана ҳақида рисола" асарида АлКоший муҳим математик амаллар ҳақида аниқ ечимларни кўрсата олган.

   Аловиддин Ибн Муҳаммад Али Қушчининг математикага оид асари "Ҳисоб рисоласи" унли позицион система ҳақида ва геометрияга ҳам бағишланган. "Касрларҳақида рисола" асарида оддий ва унли касрлар ҳақида тўлиқ ёзилган. "Китоб улМуҳаммадия" асарида биринчи бўлиб "мусбат", "манфий" атамаларини ишлатган. Шунингдек, синус, косинус теоремалари, учбурчак ва доира юзларини топиш формулаларини берди. Али Қушчи учбурчакларни ечиш масаласи билан шуғулланган. Бу масалада Коший ва Али Қушчи биринчи бўлиб косинуслар теоремасини қўллаганлар (Европада Виет уни улардан 160 йил кейин қўллаган).

   Улуғбек илмий мактаби олимларидан сўнг ХVХVIII асрларда уларнинг илмийишларини шогирдлари давом эттирдилар. Булар орасида Мирим Чалабий, Нажмиддин Алихон каби олимлар ушбу илмий мактаб ишларини давом эттириб, астрономик жадвалларга шарҳлар ёздилар, математикани ўқитиш методикасини мукаммаллаштирдилар.

   "Амир Темур ўгитлари" асарида шундай сўзлар бор: "Китоб — барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақлидрокнинг, илму донишнинг асосидир".

Раъно БЕГМАТОВА,

Зомин туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабинингматематика ўқитувчиси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.