Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТЎЙЛАР ИХЧАМ, КАМХАРЖ БЎЛСИН

ТЎЙЛАР ИХЧАМ, КАМХАРЖ БЎЛСИН

29-01-2020, 09:49
Автор: User
Просмотров: 30
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Тўй — азал-азалдан халқимизнинг энг қувончли, шодиёналик маъракаси. Уни шундай ташкил этиш ва ўтказиш керакки, йиллар ўтсада уни ички завқ, хушнудлик билан эслаб юрайлик. Жиззах шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида айни шу долзарб масалага дахлдор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашлари томонидан 2019 йил 14 сентябрда "Тўйлар, оммавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги қўшма қарорининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

   Йиғилишга маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, оқсоқоллари, адлия, суд, ички ишлар ходимлари, меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар қўмиталарининг раҳбарлари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари таклиф этилди.

   Тадбирни шаҳар ҳокими Акбар Шукуров кириш сўзи билан очди ва муҳокама этилаётган масала юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

   —Белгиланган кўрсатма асосида тўйларни юксак маданий савияда, ихчам, тежамли ўтказишни аввало Жиззах шаҳри фаоллари бошлаб беришлари керак, — деди нотиқ. — Афсуски ҳали бунга эришолганимиз йўқ. Бундан кейин бўладиган тўй ва маросимларни бутунлай бошқача — тежоғли, бежоғли, қадриятларимизга, миллий одатларимизга мос қилиб ўтказамиз. Бунинг учун бизда барча имкониятлар, асослар етарли. Биз бообрў отахон ва онахонларимиз, ҳаётий тажрибага эга маҳалла оқсоқоллари билан маслаҳатлашиб, келишиб олдик. Улар бизни астойдил қўллаб-қувватлашаяпти.

   Шаҳар адлия бўлимининг бошлиғи Адҳам Шойжигитов ўз чиқишида Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўшма қарорини бажаришга барча бирдай масъуллигини таъкидлади.

   —Маъракаларни ўтказиш вақти ва унда қатнашадиган кишилар сони аниқ белгиланган, — деди у. — Зиёдча одам иштирок этса, маърака қилувчиям, тўйхона эгасиям жавоб беради. Бундан кейин, дабдабабозликка, ўзини кўрсатишга ўрин йўқ. Қонун ҳам, чиқаётган қарор ҳам барчага бирдай. Уни бажаришга ҳаммамиз масъул.

   Вилоят фуқаролар судининг раиси Акрам Шукуров кимўзарга тўй қилиб, аҳволи оғирлашиб қарзга ботган, охир оқибат суд олдида жавоб бера-ётган ҳамюртларимизнинг аччиқ тақдири ҳақида куюниб гапирди.

   —Суд ишида шундай аянчли ҳолатларга дуч келаяпмиз, — деди нотиқ. — Айримлар етти маҳаллани ошга айтиб, исрофгарчиликда бор-йўғини совуриб, яна банкдан олган кредити фоизини тўлашгаям қурби етмаяпти. Бунга барчамиз — ҳурматли депутатлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик жиддий эътибор бериб, чек қўйишимиз лозим.

   Шундан сўнг шаҳардаги Ўрате-палик маҳалласининг оқсоқоли Саъ-дулла Шукуровга сўз берилди.

   —Йил бошидаёқ маъракаларни янгича, белгиланган мезон асосида ўтказаяпмиз, — деди у. — Ҳозиргача 6 та маърака ўтказдик. Уларда 200-250 киши иштирок этди. Дастурхон безашни ҳам тартибга олдик. Хўжакўрсинга, исрофгарчиликка йўл қўймаяпмиз. Ҳар бир маърака маҳалла ишчи гуруҳи назоратида. Санъаткорлар, айниқса раққоса қизларнинг тўйдаги хатти-ҳаракати ҳам кузатиб борилаётир. Ҳаёсиз қилиқли, ярашиқсиз либосли ўйинчиларнинг йўли беркилди.

   Шунингдек, республика "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Норқул Нушаров, "Олмазор" маҳалласининг фаоли, Жиззах шаҳар Кенгашининг депутати Офтобой Нишонова, меҳнат фахрийси Абдулла Қаршибоевлар ҳам тадбирда сўз олиб, тўй ва бошқа маросимларни замонамиз талаби асосида ихчам, камхарж қилиб ўтказиш юзасидан қимматли фикр-мулоҳазалар билдиришди.

А.АҲМЕДОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.