Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭНДИ МЕНДАН ГИНА ҚИЛМАНГ...

ЭНДИ МЕНДАН ГИНА ҚИЛМАНГ...

20-01-2020, 11:02
Автор: User
Просмотров: 43
Комментариев: 0
Версия для печати

   Шароф Рашидов туманидаги Саройлик номи билан элга танилган қишлоқда бугун 20000 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Йирик қишлоқ негизида ҳозиртўртта — Саройлик, Эски тошкентлик, Яхтанлик, Тараққиёт маҳаллалари ташкил этилган. Йилигаҳудудда 250 га яқин тўй-тантана ва 60 га яқин аза, мотам маросимлари бўлиб ўтади.

   Кимўзарга, дабдабабозлик, ўзи бўларчилик, қарз эвазига эл ичида сохта обрў орттириш мақсадида тўй қилган оилалар бугун оддий ҳақиқатни тушуниб етди. Улартўйни қандай ўтказиш,қарздан қутилиш йўли ҳақида эмас, ота-оналар келин-куёвнинг бахти, ўзларининг саломатлигиҳақидаўйламоқдалар, қайғурмоқдалар.

   Яхтанлик маҳалласидаги "Замин" тўй-тантаналар масканига йиғилган 400 нафар киши бу гал тўйга эмас, маросимларни энди қандай ўтказамиз деган саволга жавоб топиш мақсадида йиғилишди. Маҳаллаларнинг фаоллари, турли комиссия аъзолари, отин ойилар,нуронийлар, ёшлар, участка профилактика нозирлари, имом-хатиблар, тўйхона соҳиблари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этган йиғилишда белгиланган низом бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар режаси белгилаб олинди.

   Тўртта маҳалла раислари қўшма баённома қабул қилишди. Эндиликда тўйлар, оилавий тантаналар 06.00 дан 23.00 оралиғида ўтказилади. Соат 23.00 дан кейин ҳар қандай маросимларни ўтказишга йўл қўйилмайди.Тўйлар, оилавий тантаналарда 200, ош бериш маросимида 250 нафаргача киши иштирок этади. Қўшалоқ тўйларда 250 нафар, ош бериш маросимида 300 нафар киши таклиф этилади.

   — Тўй ўтказувчи шахс бир ҳафта олдин ўзи истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғинига хабар беради,махсус китобга тўй санаси қайд этиб борилади, — дейди "Саройлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Аҳмедов. — Тўйхоналар маҳалла фуқаролар йиғинининг маълумотисиз тўйни ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.Тўйга таклиф этилган меҳмонларнинг сони назарда тутилган рақамдан ошиб кетса, тўйхона соҳиблари энг кам иш ҳақининг 25 баробаридан 30 баробаригача жаримага тортилиши кўзда тутилган.

   Бугун бостириқ, қуда чақир-ди, келин навкари, ота кўрди, сеп ёйди, пул сочиш, тоғора юбориш, чорлади каби тўй ичидаги давомли маросимлар ҳам бекор қилинди. Дафн ва мотам маросимлари билан боғлиқ еттилик, қирқ, йил оши, пул тарқатиш, мато улашиш каби урф-одатларга йўл қўйилмайди.

   — Яқинда 250 кишилик тўй қилдим, — дейди Яхтанлик маҳалласида истиқомат қилувчи Нурмат Эргашев. — Худога шукур, 19 набира, тўрт эваранингбобосиман. Ўғлим Суннатжоннинг фарзандини уйлантирдик. Хонадонимизга эвара келин тушди. Дастлаб тўйга 400 кишини таклиф қилмоқчи бўлувдик. Кейин маслаҳатлашиб, маҳаллада янги тартибдаги намунали тўйни биринчи бўлиб бошлаб бердик. Ҳамма "отангга раҳмат, биз ҳам кам харж, файзли тўй қиламиз" дейишди. Илгариги хомчўтимиздан 25 миллион сўм тежалди.

   — Бугун жорий йилнинг ян-варь ойида ихчам тўй ўтказиш истагидаги 10 дан ортиқ фуқароларнинг рўйхати китобга қайд қилинди, — дейди "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Убайдулла Абдуллаев.

   Жиззах маҳаллаларида бугун янгича мазмун касб этган тўйлар мавсуми бошланди. Айтгандек, бу йил, худо хоҳласа, ўғлим Зоҳиджоннинг фарзанди учун ақиқа маросимини ўтказиш учун режалар, таклиф этиладиган меҳмонларнингрўйхатини тузиб қўйгандим. Энди тўй сценарийсини ўзгартириб, меҳмонлар рўйхатиниқисқартиришимга тўғри келади. Агар сизнитўйга айтмасам, узр, энди гина қилмайсиз...

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.