Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОТАМНИНГ СОЧИ НЕГА ОҚАРДИ?

ОТАМНИНГ СОЧИ НЕГА ОҚАРДИ?

20-01-2020, 10:55
Автор: User
Просмотров: 30
Комментариев: 0
Версия для печати

   Азиз меҳмоним, биламан, ҳар жойнинг ўзига хос урф-одатлари бор. Аммо бизнинг тўйларимиз таърифини эшитганмисиз?

   Ҳамма қатори мен ҳам қишлоғим билан фахрланаман. Табиати сўлим, халқи меҳнаткаш. Дуогўй кексалари, мард ёшлари, суҳбати жонон қиз-жувонлари борки, ҳавас қиласиз.

   Аммо тўйларимизнинг айрим "нозик" жойлари борки, фақат сизга айтай, бошқалар эшитмагани маъқул. Бўлмаса, бу ҳам урфга айланиб кетади.

   Келин тушириш маросимларининг даҳмазаси кўп. Нон ушатишдан тортиб, кичик тўй, катта тўй, қиз мажлиси, базму жамшид, куёв чақирди, беҳисоб сарполару, ичимликларгача ҳисоблайверсангиз, ҳар қандай "бой"ни қашшоқ қилиши турган гап. Йўқ кулманг, бу бор гап.

   Уй ичига бир мўраланг. Бай-бай, шиппакдан тортиб, турли-туман кийим-кечаклару, зеб-зийнатлар дейсизми, телевизор томоша қилиб, чой ичишга мўлжалланган диван-кресло... ҳаммаси муҳайё.

   Келиннинг опа-сингил, амма-хола, тоға-жиянлари кўнглини олишнинг энг юқори нуқтаси — икки ёшнинг нон ушатиш базми. Ёши бир жойга бориб қолган чол-кампирдан тортиб, эндигина йўргакланган болалар, таниш-нотаниш, синфдошларгача шу ерда.

   Баланд супа. Гўё тахтиравон. Ҳамманинг кўзи ундаги келин-куёвда. Оҳо, қойил, онахонларимиз 18 яшар қиздек ясаниб олишибди-да. Қизлар қайси томонда экан. Э-э, бурчакка ўтириб олиб, поччаларига гап отишаяптими? Гўё осмондаги ойни олгандек куёвтўра кеккайиб ўтиришини кўринг. Бўлажак қайлиғи билан тўй ҳақида гаплашаяпти чоғи.

   Келинпошша анойимас. Дўсти-душман куйсин деб, енгил машиналар сонини ошириб, аллақандай қимматбаҳо машиналар сафини кўпайтирай, дебди-я. "Пра-до" бўлмаса, загс-пакисга бор-масмиш. Куёв — "мард". "Қизлар базми" тугасин, уйга бориб, "папашка"га яхшилаб тушунтириб қўяди.

   Хаёлингиз паришон бўлдими, меҳмонжон. Парво қилманг, пул топиладиган нарса-ку.

   Асосий тантана — кечки зиёфатни унутаёзибман-ку... Ана, келин келди-ю, тўйхона бир зумда арининг уяси бўлди-қолди. Кимдир ўтга югурган, кимдир чўпга. Болаларнинг кўплиги-чи. Дўппингиз сирғалиб кетса, ерга тушмайди-я. Келин-куёв йўлини тўсиб, қадам ташлашга қўймай давра ясаб олган жўраларни кўринг. Куёвтўра ўзида йўқ хурсанд. Чунки, ёнида оппоқ либосда севган ёри турибди-да. Лекин негадир қайнота безовта. Нега дейсизми? Тўй тугагач, оппоқ кийимнинг осмон баравар нархдаги пулини тезроқ бериши керак. Кечиктирилса, нархи ошиб кетаверади. Негаки, «прокат»га олганда. Буни устига тўйхонани ҳисоб-китоб қилиш керак...

   Базму жамшид бошланди. Ғала-ғовур ичида биринчи сўз маҳалла оқсоқолига берилди. Унинг узундан-узоқ панду насиҳати тугагач, даврабоши навбатни санъаткорларга, йўғай, отарчиларга берди. Хонанда бир тоғдан, бир боғдан қўшиқ бошлади. Қадаҳларнинг жаранг-журунги авжига чиққач, "қизиб" олган куёвжўраларнинг овозлари чиқиб қолди. Ана энди тўй тўйга ўхшайдиган бўлди-да.

   Сархуш давра денгиздек чайқалади. Ўйин авжига чиққан. Лабининг бир четига сигарет қистириб олган куёвжўралардан давранинг у ёғидан бу ёғига қочаётган раққосага қаранг. Ия, тутиб олишдими? Қийчув, хуштакбозлик. Ола, ёшларни ёш десак, кексалар ҳам ёшликни бир эслашди, шекилли. Раққосанинг ортидан юриб қолишди.

   Жанжал бўлиб турадими, дейсизми? Уни жанжал деб бўлмайди, ака. Давранинг ўртасида шунчаки "ўйин" кўрсатишади, холос. Фақат кўчада, "хўрозча"ларнинг баъзи томошаларини ҳисобга олмаганда, тўй унчалик "ёмон" ўтмайди.

   Ана шунақа гаплар. Аслида тўйларимизнинг бирортасига "Севги изтироби" турк сериали бош қаҳрамонлари Камол ва Ниҳонми ёки Камолнинг "рақиби" Амирбекни таклиф қилсак бўларкан. Ҳақиқий "ишқмуҳаббат" сайли, "хўрозча"лар жангини кўриб, ҳайратда Туркияга ҳам кетолмай қолса, ажаб эмасов.

   Дарвоқе, тўй ҳақида гаплашаётганмидик. Вақт алламаҳалда бир амаллаб базму жамшидни тугаллаб олишди. Э, қайнотанинг аҳволи чатоқ-ку. Ҳа... тушунса бў-лади. Ахир, тўйга деб олинган қарзлардан яқин ўртада қутилиб бўларканми? Нега қарз олади, деганингиз ортиқча. Ким ўзарга, "орият кўчаси"га тўй қилгач, қарз олади-да, ака. Сиз ҳам бир тўйга ҳозирги нарх-навода энг ками 45-50 миллион сўм пул сарфланг, кейин биласиз.

   Фарзандининг тахт-у бахтини деб, ҳалиям ота-она чидаркан. Шуларнинг борлигига шукур. Бў-лажак келин, қуда-қудағайлар ҳурматига бир бош ўрнига икки бош, яна боқилган қўй бериш, устига-устак латта-путта, замонавий мебеллар, телевизордан тортиб кир ювиш машинасигача, яна алланарсалар учун олинган қарзларни айтмайсизми? Ҳали бу ҳолва. Олдинда "чорлар", "келин салом" ҳамда "куёв салом" турибди. Қўйсангиз-чи дейсизми? Замондан анча ортда қолибсиз-да, меҳмон. Ахир бу одат ер юзининг бирор-бир ерида учрамайди. Кўрдингизми, халқимиз тўй қилиш учун турли янги-янги урф-одатларни ўйлаб топишади. Замон ўзгараяпти, акажон..., замон. ...Асабингизни сақланг, ҳали йигитларимиз орасида ўз орини биладиганлари кўп.

   Гапимнинг бошида айтганимдек, келинпошша ҳамда қайнонанинг тўй олди хархашалари ҳар қандай "бой"ни ҳам "касод" қилиши тайин. Шунинг учун ўзингизни асранг, меҳмонжон. Э, нега ран-гингиз ўзгарди. Тобингиз қочдими? Ундай бўлса, дамингизни олинг.

Энди бу одатлар барҳамтопса керак...

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.