Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "ҚЎҚОН ШАМОЛИ" фильми тарихнинг аччиқ ҳақиқатлари ҳақида

"ҚЎҚОН ШАМОЛИ" фильми тарихнинг аччиқ ҳақиқатлари ҳақида

15-01-2020, 14:45
Автор: User
Просмотров: 15
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси томонидан 2019 йил 30 сентябрда тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббусини амалга ошириш тўғрисида"ги мажлис баёнига асосанреспубликамиз бўйлаб кинофоруманжуманлари ўтказилаяпти.

   Вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган кинофорум анжуманида вилоят ҳокимлиги, масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа ижодкорлар иштирок этишди.Анжуман доирасида "Қўқон шамоли" бадиий-тарихий фильми ижодкорлари ҳамда киноарбоблар билан ижодий учрашув бўлди.

Шундан сўнг"Қўқон шамоли" бадиий фильми намойиш этилди.

   "Қўқон шамоли" бадиий фильми "Дилшоҳ медиа" киностудиясининг раҳбари, продюссер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган. Унда Қўқон хонлигида ХVIII аср охири, XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳит, ўша давр чигалликлари акс эттирилган фильмда Қўқон адабий муҳити ва Амирийтахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли, бетакрор шоира Нодирабегимнинг ҳаёти ёритилади. Нодирабегим ролини ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролини Илҳом Бердиев, Олимхон ролини Бобур Йўлдошев ижро этишган.

"Қўқон шамоли" бадиий фильмитомошабинларни яна бир бор ўтмиш саҳнасига олиб кирди.

   — Умархон ва Нодирабегим ролига танланган актёрлар менга жуда ёқди, улар шунчаки экранда чиройли кўриниб қолмай, ўзига хос образ яратишди, — деди вилоят ҳокимлигининг котибият мудири Азиз Эгамбердиев. — Жанг саҳналари динамикали, ишончли чиққан. Эсда қоладиган саҳналари жуда кўп. Режиссёр Дилмурод Масаидов тарихий фильмлар учун урф бўлган "Муҳташам юз йил" ёки "Жумонг" каби сериалларга эргашмай, ўзимизга таниш "Навоий" ёки "Бобур" видеосериаллари анъанасини давом эттираётганлиги бизга маъқул.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.