Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ҚАНИЙДИ...

8-01-2020, 14:19
Автор: User
Просмотров: 37
Комментариев: 0
Версия для печати

   Йўлнинг ёқасида бир аёл иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, турли нарсалар сотиб ўтиради. Ёноғида холи борлиги сабаб, айрим таниш- билишлар Кумушой деб ном қўйиб олишган. Бу опадан орасира сув, қурут каби нарсалар сотиб олардиму аммо ҳеч суҳбатида бўлмагандим. Бир куни олдида узоқроқ қолиб кетдим... Унинг сўзларида ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати ва ширин орзулар рўёби бор эди... "Кичик ўғлим менга ёрдамлашгани келиб ҳам қўлидан китобини туширмасди. Бир куни аччиқ устида "Бу китобинг сенга нима ҳам қилиб берарди, қорнингни тўйғазармиди?", дея қўлидаги китобини отиб юбордим", — деди аёл. "Болам шўрлик шошиб китобини олиб чангини қоқа кетди. Ҳеч шу воқеа кўз олдимдан кетмайди.. Чет элга ўқишга кетишимга шунча харажат кетар экан, деганида ҳам э, қўйсанг-чи, бўлмағур гапни, деб койиб бергандим.Шу болам ўз билими билан Беларусга ўқишга кирди. Ҳамма қийинчиликларим бир зумда ариди, кетди...".

   Мен унинг ёнидан кетарканман ўйлардим, қанийди, ҳамма болалар шундай тиришқоқ бўлса... Янги йилда юртимизда машаққатлардан қўрқ-майдиган, китоб ўқишни яхши кўрадиган ва мақсадлари сари дадил бо-радиган мардлар кўпаяверса...

* * *

    Бу аёл тўрт боласига ҳам ота, ҳам она. Эркаклардек меҳнат қилади, кам ухлайди, кўп ишлайди. Ҳаромга яқинлашмайди, келгусини болаларининг келажагида деб билади. Унинг касби кўп: гоҳ фаррош, гоҳ ҳамшира, баъзида устачилик, баъзан қоровуллик қилади... Камига ногирон укасига қарайди. Машаққатлардан қўрқмайдиган, олдига катта мақсадлар қўйган ва олдинда кетаётган бундай аёлларга янги йилда роҳат-фароғат кўп бўлса...

* * *

   Бу одам ўзининг тўртболасига қўшиб, синглисининг уч боласиниҳам фарзандлари қатори катта қилди. Камситмади, ўкситмади. Яхши едирди, ичирди, таълим-тарбия берди. Уйли-жойли қилмоқчи. Шу каби яхшилар кўпаяверса, яхшилигининг мевасини икки ҳисса ортиғи билан татиб кўришса.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.