Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ГАЗЕТА ВА КИТОБ — ҚАРИНДОШ

ГАЗЕТА ВА КИТОБ — ҚАРИНДОШ

8-01-2020, 14:09
Автор: User
Просмотров: 30
Комментариев: 0
Версия для печати

ИСТЕЪДОДЛАРНИНГ ЭШИГИ ВА БЕШИГИ

   Газета, шубҳасиз, буюк кашфиётлардан бири. Бугунги тараққиётда газетанинг ўрни беқиёс. Газета келажакда ҳам инсоннинг ҳар томонлама энг яқин дўсти, кўмакчиси бўлиб қолади. Келинг, унинг инсон ҳаётида, айниқса, истеъдодлар камолида қандай ўрин тутишига эътибор қаратайлик.

   Аввало, газета китоб билан яқин қариндош, туғишган ака-ука, истеъдодлар учун илк эшик ва бешик, ўзига хос мактабдир. Чунки кўпчилик ёзувчи-ю шоирлар, олиму журналистлар катта адабиётга, илм-фанга, матбуотга газета орқали кириб келади. Уларнинг илк бадиий машқлари, мақолалари айнан газетада чоп этилади.

   Кўпчилик ёзувчи, шоирлар ўз мухлислари билан давр ва адабиёт, миллий адабиётимиз муаммолари, ўзларининг келгуси режалари ҳамда бошқа долзарб мавзуларда газета орқали мулоқот қилишади. Қаламигазетада чархланиб, кейинчалик таниқли ёзувчи ёки шоир, журналист сифатида танилган, китоблари тинимсиз чоп этилиб, севиб ўқилаётган адабиёт дарғалари қанча.

   Аксарият китобхонлар газетадаги мақолалар, журналлардаги ижод намуналардан баҳраманд бўлиб, бора-бора бадиий асарларнинг ҳақиқий мухлисига айланишади.

ЎҚИТУВЧИНИНГ КЎМАКЧИСИ

   Дейлик, ўқитувчи ўз шогирдлари орасида ёзиш қобилияти бор ўқувчини пайқади. Шунда у нима қилади? У албатта, шогирдини яқин атрофдаги газета таҳририятига етаклаб келади. Бу ерда ёш истеъдодга илк маслаҳатлар берилади. Ёзганлари газетада чоп этилган ўқувчи янги-янги орзулар қанотида учади. Ўқишга, изланишга бўлган рағбати кучаяди. Бундай ўқувчилар катта ҳаётда тезда ўрин топиб кетишади. Китоб, газета ва журнал ўқиш ҳаёт тарзининг бир қисмига айланади.

   Яна бир манзара яхши таниш. Бошқа соҳаларга — масалан, рассомчилик, спорт, мусиқа ёки бошқа бир фанга қизиқиши бор ўғил-қизларнинг илк ютуқлари газетада эълон қилинганида улар қанчалик қувонганиниҳаммамиз кўп кузатганмиз.

   Азизлар, газетанинг бундай беқиёс имкониятларидан фарзандларимизнинг унумли фойдаланишига имкон берайлик. Агар ким телевизор ва интернетнинг жозибадорлигига маҳлиё бўлиб, газетага чап кўзи билан қараса, пушаймон бўлиши аниқ. Жараён оммавий тус олганида эсахалқ, миллат кўп нарсани бой бериб қўяди.

Телевизорда бир воқеани томоша қилдингиз. Энди ўша воқеани газета орқали ўқинг. Ана шунда, воқеа тафсилоти билан таниша туриб,сўзларнинг қандай ёзилиши, қаерда нуқта, вергул, сўроқ, ундов белгиларининг қўйилиши, хатбоши нима эканлиги, бош ҳарф, кичик ҳарфнинг ўрни қаердалигини ҳам ўрганиб борасиз.

   Мабодо,бу борада билимингиз етарли бўлса, янада мустаҳкамланади.Мақолани ўқиб, воқеани хаёлингизда жонлантирасиз. Бу билан сиздаги хаёл ҳужайралари ҳаракатга келади. Ҳаракат билим ва тафаккурнинг янги уфқларини очади.

   Газетада чоп этилган мақолани истаган вақтингиз қайта-қайта ўқиб, мағзини чақиб, шундан сўнггина хулоса чиқариш мумкин. Телевизорда бундай имконият йўқ. Телевизор ва интернет китоб ва газета, журналларни изчил ўқиган, изланган, хаёл экрани қуёшдек порлаган буюк шахсларнинг ихтиросидир. Бошқача айтганда, телевизор ва интернетнинг илдизи китоб, газета ва журналдир. Илдизидан маҳрум этилган ўсимлик ўсадими? Ўз олдига улуғ мақсадларни қўйган шахс, миллат, халқ, албатта, тинимсиз китоб, газета, журнал ўқиши керак.

ЖАНЖАЛ БОСИЛДИ

   Даврада қаердадир рўй берган янгилик ҳақида суҳбат бўларди. Биров у деди, биров бу. Суҳбат шу даражага етдики, икки киши фикрининг тўғрилигини исботлашга интилиб, аввал овозини баландлатди. Кейин кўзларини чақчайтириб, бир-бирига хезлана бошлади. Ўртада жанжал чиқиши, дилхиралик бўлишига сал қолди.

    Шунда бир киши босиқлик билан сўзлаб, масалага ойдинлик киритди. У фикрларини газета чоп этилган мақола билан исботлаб берганида ҳамма жим қулоқ солди. Жанжалнинг олди олинди.


ОҚЛАДИ

Худо раҳматли устоз Алибой Эргашев газетанинг фойдаси билан боғлиқ бир воқеани сўзлаб берганди. Бир кишининг бошига кулфат тушибди. Энди унинг тақдири ҳуқуқ-тартибот идорасидаги масъул шахснинг сўнгги хулосаси билан боғлиқ эди. Ҳимоячиси ҳаётда амалга оширган хайрли ишларини далил сифатида келтирди. Аммо узил-кесил ҳимоя учун далил кам эди. Шунда бирдан хаёлига ўзи ҳақида газетада ёритилган мақола келди. Шу мақола ҳал қилувчидалил бўлади ва бошида айланиб турган қора булутлар тарқаб кетади.

Ҳаётда газетанинг шундай фойдаси ҳам бўлиб туради.

ОНА ТИЛИМИЗ ҲИМОЯЧИСИ

   Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 4 октябрида "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида" ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"гиҚарорни, 21 октябрда эса "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

    Бу ҳужжатларнинг қабул қилиниши барчамизни беҳад мамнун қилмоқда. Чунки ўзбек тили, таъбир жоиз бўлса, миллий истиқлол ғоясининг ўзак қисмини, ажратиб бўлмас бўлагини ташкил этади. Она тилимизга эътибор, ўзбек миллатига, Ўзбекистон халқига, ўзбек давлатчилиги тараққиётигаэътибор-нинг нақ ўзидир.

   Президент олдимизга қўйган ўта муҳим вазифаларни газета ўқимасдан уддалай олмаймиз. Чунки кўча-кўйдаги реклама, эълону шиорларда ўзбек тили қоидалари бузилаётганини кўп кузатмоқдамиз. Оддий кишиларга тушунарсиз бўлган ажнабий ном ва ёзувларнинг болалаши кишининг ғашига тегади.

   Бизнингча, газета билан дўст бўлган киши бундай камчиликларга йўл қўймайди. Мабодо муаммо пайдо бўлса, осонгина ҳал қила олади.


ЮРАК ЖУРНАЛИСТИКАСИ

   Ҳар бир газета ўқимишли бўлиши керак. Бунинг учунтаҳририятга салоҳиятли журналистлар жамланиши зарур.

   Журналист юрак қўри билан ёзсагина, мақоласи бошқа юракларга етиб боради, ёзганини ўқувчи излаб, севиб ўқийди. Мақоладан қониққан, ундаги тафаккур жилолари руҳият ташналигини қондирган, қалбнинг қоронғи бурчакларини ёритиб юборган ўқувчи обуна учун тўлаган пулига ачинмайди.

Газетанинг ўқимишлилиги — энг яхши ташвиқот. Энг яхши реклама ҳам шу. Бунга истеъдод ҳамда меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат билангина эришилади.

   Бу йўлда азиз ҳамкасбларга муваффақият тилайман.

Товбой ХЎЖАМБЕРДИЕВ,

нафақадаги журналист. Ғаллаорол тумани.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.