Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КЕЛАЖАГИМИЗ ЁШЛАР ҚЎЛИДА

КЕЛАЖАГИМИЗ ЁШЛАР ҚЎЛИДА

8-01-2020, 13:14
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати

   Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 27 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилиш ўтказиб, ёшларга доир давлат сиёсатининг 2020 йилдаги устувор вазифаларини белгилаб берганди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашувида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган муҳим ғоя ва ташаббуслар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

   Жиззах шаҳридаги "Ёшлар инновацион маркази"да бўлиб ўтган тадбирга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар Халқ қабулхоналарининг мудирлари, секторлар раҳбарлари, ички ишлар, Ёшлар иттифоқи кенгаши вакиллари, халқаро фан олимпиадалари ҳамда ижодий танловларнинг ғолиблари таклиф этилди. Учрашувни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг раиси Дилмурод Худойшукуров кириш сўзи билан очди.

   —Мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш даври бўлади,— деди вилоят ҳокими Эргаш Салиев учрашувда сўзга чиқиб. —Айни шу йўналишда 2019 йилда кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

   Жорий йилда "Ҳоким ва ёшлар" учрашувлари изчил давом эттирилади. Ҳар ҳафтанинг бир куни ёшлар масаласини ечиш куни деб белгиланади. Ҳокимлар ва мутасадди раҳбарлар ёшлар-нинг муаммолари билан танишиб, маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида уларни мунтазам муҳокама қилиб боришлари лозим.

   Учрашувда секторларнинг раҳбарлари зиммасига ёшлар масаласи билан боғлиқ устувор вазифалар қўйилди. Таъкидландики, сектор раҳбарлари ёшлар муаммолари билан жиддий шуғулланмас экан, ишларимизнинг натижаси самарали бўлмайди.

   Бундан ташқари, ёшлар билан мулоқотда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

   Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар вакиллари сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Вилоятимиз раҳбари уларнинг таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Учрашув ниҳоясида бир гуруҳ илғор ёшларга вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг мукофотлари топширилди.

Т.НАБИХЎЖАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.