Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУНИРА АВСТРАЛИЯГА БОРАДИ

МУНИРА АВСТРАЛИЯГА БОРАДИ

3-01-2020, 10:02
Автор: User
Просмотров: 61
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ёшлик –келажак ва эзгулик сари интилиш даври. Жамиятнинг асосий кучидир. Бугун Ўзбекистон ёшлари учун имкониятлар мамлакатига айланди. Ўқиш, билим эгаллаб, касб ўрганиш учун яратилган шароитларнинг чеки йўқ.

   Мунира Олтинбекова (суратда) Жиззах давлат педагогика институти академик лицейининг ўқувчиси.Аниқ фанларга бўлганқизиқиши уни шу илм масканига етаклади. Айни пайтда Мунира лицейнинг билимга чанқоқ, иқтидорли ва фаол ёшларидан бири.

   Мунира Дўстлик туманининг “Наврўз” маҳалласида зиёлилар оиласида туғилган. Оиладаги соғломмуҳит, фарзанд тарбиясига бўлган эътибордан бўлса керак, у мантиқий мулоҳазалар юритиш, мураккаб масалалар ечиш устида бош қотиради. Ўз устида тинимсиз ишлайди.

   –Қизим болалигида дадаси ва акаси билан шахмат ўйнашга ундар, ютқазгудек бўлса, қайта-қайта доналарни суришдан чарчамасди,–деди онаси Барно опа. –Математикага қизиқиши Жамол тоғасидан юққан. Ундан умидимиз катта. Оилада ёлғиз қиз бўлишига қарамай, эрка ўсмади. Ўзига ва бошқаларга нисбатан ўта талабчан. Қизим Мунира билан фахрланамиз.

   У октябрь ойида Самарқанд вилоятида математика фани бўйича ўтказилган SEAMO– 2019 Халқаро олимпиадасининг республика босқичида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди. Халқаро олимпиадада 40 фоиздан юқори балл тўплаган иштирокчилар Австралия ва Сингапур давлатларидан юбориладиган Халқаро сертификат ва медаллар билан тақдирланди.

   — Фан олимпиадасида ғолиб бўлиш осон ва енгил иш эмас, — дейди устози Шомирза Асқаров. —Ўқувчим билан бунинг учун ҳар куни дарслардан кейин чуқур шуғулландик. У жуда кўп бадиий адабиётлар ўқиди, ўз устида ишлади. Бугун ниятига етганидан, ғолиблар сафидан жой эгаллаганидан беҳад хурсандман.

   Энди Мунира Олтинбекова 18-19 январь кунлари Австралия давлатида ўтказиладиган SEAMO X олимпиадасининг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Омад сенга ёр бўлсин Мунира!

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА,

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.