Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИ МИЛЛИЙ ҒОЯ

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИ МИЛЛИЙ ҒОЯ

23-12-2019, 09:21
Автор: User
Просмотров: 53
Комментариев: 0
Версия для печати

 

  Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими томонидан “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” бош ғояси асосида ташкил этилган мазкур тадбирда профессор-ўқитувчилар, таниқли олимлар, адабиёт, санъат, маданият зиёлилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

   Яшашнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш, вужудга келаётган сиёсий воқелик ва ўзгаришларни миллий, умуминсоний манфаатлар доирасида таҳлил қилаолиш бугуннинг муҳим талаби. Таҳдид ва хатар келиб чиқиш сабабларини идрок этган ҳолда жамиятнинг ҳушёрлигини ошириш барқарор тараққиётнинг муҳим шартларидан бири. Шундай экан, “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси кўп миллатли халқимизнинг моддий ва маънавий юксалиш тамойилларини ўзида бирлаштирувчи муҳим кучга айланади.

   Қизғин музокараларга бой бўлган давра суҳбати жараёнида билдирилган фикр мулоҳазалар инобатга олинди. Соҳалар кесимида шакллантирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5465-сонли фармойишига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳига тақдим этилди.


Б.МАВЛЯНОВ,

республика Маънавият ва маърифат

марказининг вилоят бўлими раҳбари.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.