Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАНГУЛИККА ДАХЛДОР

МАНГУЛИККА ДАХЛДОР

12-12-2019, 10:23
Автор: User
Просмотров: 37
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўзбек халқининг буюк фарзанди, атоқли шоир, драматург, машҳур публицист Ҳамид Олимжон ҳаёт бўлганида шу кунларда 110 ёшини қарши оларди.

   Ҳамид Олимжон гарчи қисқа умр кўрган бўлсада бой адабий мерос қолдирди. Ўз юртини жондан ортиқ севгувчи шоир унинг гўзал манзараларини, бир-биридан меҳнаткаш, оқил, бунёдкор кишила-рини жўшқинмисраларда куйлади. "Ўзбекистон", "Ўрик гуллаганда" сингари назмий асарларида мафтункор, бетакрор ўзбек заминининг жилвакор кўринишларини юксак поэтик маҳорат билан тасвирлади. Бу шеърларнинг ҳар мисрасида Ҳамид Олимжоннинг ўзи туғилиб ўсган Ватанга, уни ардоқлаб камолга етказган жонажон халқига чексиз меҳр-муҳаббати барқ уриб туради.

   Ҳамид Олимжон бир-биридан гўзал, юксак бадиий назмий асарлар ижод қилиш билан бирга "Зайнаб ва Омон", "Бахтлар водийси", "Ойгул билан Бахтиёр" сингари йирик лироэпик асарлар ҳам ёзди.

Уларда ўз даврининг долзарб муаммоларини дадиллик билан кўтариб чиқди. Касби оддий, лекин меҳнати улуғ, эл хизмати учун жонкуяр, фидойи кишиларнинг инсонпарварлик, ватанпарварлик фазилатларини тараннум этди.

   Улуғ шоир яратган асарлар бугунги кунда ҳам адабиёт мухлислари томонидан севиб ўқилмоқда. Ўзбек адабиёти бўстонининг бир хушбўй гулдастаси сифатида халқимиз томонидан эъзозу ардоқда. Демак шоир ўзининг ўлмас асарлари билан мангуликка дахлдор.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.