Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ФАҚАТ БАХТНИ МАҚТАГАН ШОИР

ФАҚАТ БАХТНИ МАҚТАГАН ШОИР

12-12-2019, 10:20
Автор: User
Просмотров: 38
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   "Биз, йигирма чоғли адабиёт ихлосмандлари, семинар машғулотларига йиғилардик. Машғулотларни Ҳамид Олимжон билан Уйғун бошқарарди. Уларнинг ўша пайтдаги ўзига ишонган киши каби босиқ, мағрур, кучли қиёфалари мени ҳайратга солган. Улар ниҳоятда ўзларини эркин тутарди... яшириб ўтирмайман. Ҳамид Олимжон илк кўришувларданоқ кўзимдан кўнглимга ўтди. Мен жуда ёш ҳиссиётим билан унинг кенг қалби, улкан иқтидорини туйдим". (Зулфия)

...Ҳамма нарса мени қаршилар,

Ҳар бир куртак менга сўйлар роз.

Мен юрганда боғларга тўлар,

Фақат бахтни мақтаган овоз...

   "Ўрик гуллаганда" шеъридан олинган мазкур мисралар муаллифи Ҳ.Олимжон 12 ёшида қалам тебратиб, 20 ёшида элга танилган, 25 ёшида Америка, Франция газеталарида номи тилга олина бошлаган. У шу ёшда 5 та шеърлар ва ҳикоялар тўплами муаллифи, таниқли шоир, етук олим, ёшлар учун севимли устоз сифатида эл оғзига тушган эди. У Зулфия учун турмуш ўртоғи ва дўстгина эмас, балки унинг ижодий тақдирида мислсиз даражада катта аҳамиятга молик сиймо эди.

   1926 йилда Самарқанддаги Ўзбек педагогика академиясининг социал-иқтисодиёт факультети талабаси бўлган Ҳамид Олимжон билан танишган ва қадрдон тутинган кишилардан бири Ойдин Собирова эди. Ойдин опанинг уйига Ҳ.Олимжон, Зулфия, Уйғун, Ғафур Ғулом тез-тез йиғилишиб, турли мавзуларда баҳслашар ва фикр алмашар эдилар. Қиш кунларининг бирида ташқарида қалин қорнинг оппоқ гилами тўшалган онлар. Ҳамиднинг болалиги тутиб, Зулфияни кўчага, чана учишга таклиф этади. Ойдин опанинг ҳовлисида чана йўқлиги шоирнинг фикридан қайтара олмайди. У пальтосининг этагини Зулфияга тутқазиб, серқор кўча бўйлаб қийқириб, хандон отиб тортиб кетади.

   1931 йилда адибнинг Тошкентга келиши бутунлай янги ва жуда аҳамиятли ижод босқичининг бошланиши бўлди. Бу ҳақда Уйғун хотирлайди: "Ҳамид Тошкентга менинг изимдан келди, у вақтларда етишмовчилик сабаб қоғоз топилмасди. Ва биз типографиядан ортиб қолган узун-узун қоғоз қолдиқларига ёзардик. Жуда мароқ билан ёзардик. Шунинг учун бўлса керак, иккимизда ҳам қоғоз қолдиқларига ўзгача ҳиссиёт сақланиб қолган. У журналист, газета ва журнал муҳаррири сифатида жуда кўп ишласада, ўзининг ижод йўлидаги меҳнатини канда қилмади. Пушкиннинг "Кавказ асираси", "Русалка", Лермонтовнинг "Бела"сини, шунингдек, Л.Толстой, В.Маяковский, Т.Шевченко, Н.Островский, А.Корнейчук каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилди".

   "Мен ҳаётимда Ҳамид Олимжонни кам кўрганман. Лекин ўша оз учрашувларимиз ва қурган суҳбатларимиз менда бу улкан шоир ва инсон тўғрисида ёрқин шоирона тасаввур қолдирган эди" (Николай Тихонов).

"Буюк истеъдод сиймоси Ўзбекистон маданиятининг юксалиши, хотин-қизлар озодлиги йўлида куйлади. Ижоди зўр тошқин каби қайнади" (Ойбек).

   "Ҳ.Олимжон кўп маҳоратли шеърхон бўлиши билан бирга биринчи даражали нотиқ ҳам эди. Зеро, у нутқни — санъат, нотиқликни эса, санъаткорлик дея тушунар ва бу соҳада ҳаммамизга ибрат бўладиган муваффақиятларга эришган эди" (Мақсуд Шайхзода).

   "Мен ўша йилларда Абдулҳамидга қизиқ-қизиқ эртаклар айтиб, уни ухлатар эдим. Ҳозир бўлса... ўғлим ёзган эртакларни, достонларни ўқиб ухлайман" (Комила Азимова, Ҳ.Олимжоннинг онаси).

   30 ёшида ХХ аср ўзбек адабиётининг байроқдори бўлган нодир иқтидор эгаси публицист, драматург, йирик жамоат арбоби Ҳ.Олимжон ҳақида ўнлаб китоблар, минглаб мақолалар ёзилди. Айниқса, С.Азимовнинг "Ҳ.Олимжон абадияти", С.Мамажоновнинг "Шоир дунёси", Н.Каримовнинг "Ҳ.Олимжоннинг поэтик маҳорати", Американинг нуфузли Бригхемян университети профессори Давид Монтгомерининг "Ҳамид Олимжон" номли тадқиқоти алоҳида аҳамият касб этади.


Гулчеҳра ХИДИРОВА.

("Жиззах ҳақиқати")

Насиба МУҲИТДИНОВА,

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг
Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали катта илмий ходими.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.