Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОНЛАЙН ТЕСТ ЎТКАЗИЛДИ

ОНЛАЙН ТЕСТ ЎТКАЗИЛДИ

5-12-2019, 09:43
Автор: User
Просмотров: 64
Комментариев: 0
Версия для печати

   Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериштизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори нафақат биз педагогларни, балки ота-оналарни ҳам қувонтирди.

   Мазкур қарор ижросини таъминлаш, ёшларнинг билим даражасини янада орттириш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида технология фанидан 1-чорак якуни бўйича онлайн тест ўтказилди. Унда ўқувчилар зўр қизиқиш билан иштирок этишди.

   Тест саволлари "Quizzy" дастури асосида тузилди. Ҳар бир ўқувчига 40 та савол, 40 дақиқа вақт ва алоҳида вариант тақдим этилди. Улар топшириқларни бажариб, тўплаган балларини билиб олишди.

Бу жараёнда ўқувчиларнинг ўзига бўлган ишончи, қарор қабул қила олиш салоҳияти, билим олишга бўлган иштиёқи янада ошди. Бундан ташқари ўқувчилар технологик синовларда ўз билимларини мунтазам ошириб бориш зарурлигини тушуниб олишди.

   —Ушбу ташаббусни нафақат технология фанидан, балки барча фанлардан ҳар ойда ўтказилишини, бу ишни оммалаштиришни таклиф этаман, — деди мактаб директори Дилмурод Каримқулов.

Юлдуз ҚЎШБОҚОВА,

Шароф Рашидов туманидаги

20-сонли умумтаълим

мактабининг 1-тоифали ўқитувчиси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.