Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МИЛЛИЙ ТАЪЛИМДА МИЛЛИЙ УСЛУБЛАР

МИЛЛИЙ ТАЪЛИМДА МИЛЛИЙ УСЛУБЛАР

30-11-2019, 10:16
Автор: User
Просмотров: 22
Комментариев: 0
Версия для печати

   Таълим-тарбия соҳасида бугунги кунда жиддий ислоҳотлар бормоқда. Дастурлар, ўқув режалари янгиланиб турибди. Бундай шароитда тезкор нашрларнинг ўрни бўлакча.

   Кўп йиллардан буён "Маърифат", "Бошланғич таълим" газеталарида шу мавзуларда чиқиш қилиб келаяпман. "Жиззах ҳақиқати" газетасиҳам таълим ходимлари учун фойдали бўлган мақолаларни эълон қилиб турибди. Шу сабаб севимли газетамизга ўз фикр-мулоҳазаларимни йўллаяпман. Мен яшаган Қутлуғобод маҳалласидан кўплаб таниқли инсонлар етишиб чиққан. Таржимон, журналист ва машҳур разведкачи Баҳром Иброҳимов, таълим соҳасидаги етук инсонлар Норбой Мамиров, Норқул Бекназаров, халқ ўқитувчиси Нормамат Алимов, ёзувчи Нурали Қобуллар шулар жумласидан. Келгусида ёшларимиз орасидан ҳам ана шундай инсонлар чиқишини истардим.

     Таълим соҳасида кўп янгиликлар тақдим этилаяпти. Менинг назаримда, миллий менталитетимизга мос бўлган янгиликларни кўпроқ татбиқ этсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Шунингдек, таълим муассасалари билан ота-оналар ўртасидаги алоқани қоғозда эмас, амалда йўлга қўйиш лозим. Умумтаълим мактаблари ўртасида ижобий рақобат муҳитини яратиш лозим.Ота-оналар мактабга бир ойда камида бир марта келиб, фарзанд-лари ўқийдиган синфга кириб, дарсни кузатишлари зарур. Мактаб раҳбарларининг ўрнак сифатида бир ойда бир соат намунавий очиқ дарс ўтиб туришлари таълим соҳасида ижобий бурилиш ясайди, деб ўйлайман.


Ҳасан ОТАЖОНОВ,

Бахмал туманидаги3-умумтаълим мактабининг

бошланғич синф ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.