Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » НИҲОЛЛАР ҲАМ СУЯНИБ КЎКАРАР...

НИҲОЛЛАР ҲАМ СУЯНИБ КЎКАРАР...

30-11-2019, 10:06
Автор: User
Просмотров: 20
Комментариев: 0
Версия для печати

БОШГА тушса...


   Уллижон опа ўғли уч ёшга киргунча жуда қийналди. Уни тушуниш, унга бирор нимани тушунтиргунча нақ эсдан оғай дерди. Кейин вазият бироз енгиллашди... Норқўзини Янги-бўстондаги 1-сонли заиф эшитувчилар махсус мактаб-интернатига берди. Норқўзи у ерни битиргач, Самарқанд вилоятидаги имконияти чекланган болалар коллежидадурад-горлик бўйича таҳсил олди. Она минг орзу-умидларда ўғлини бир уста йигитга шогирдликка беришга чоғланди. Аммо унинг "Бо-лангиз эшитмаса, гапирмаса, унга қандай қилиб ҳунар ўргатаман", деган гапларидан дили вайрон бўлди. "Чекингга тушса, чеграйма" деган мақол бор. Шу оғир юк бўйнига тушган экан, она фарзанд учун тоғларни қўпоришга тайёрдир. Она ўғлини олиб яна бошқа устага чопди. Ҳартугул, инсофли киши экан. Ориф уста боласини шогирдликка олишга рози бўлди. Опа ундан бир умр миннатдор... Ҳозирги кунда ўғли яхши уста бўлиб етишган, туманда уй жиҳозлари ясаш билан шуғулла-нади. Ёғоч ўймакорлиги дейсизми, темир билан ишлаш, хоҳ электр ишлари, ҳаммаси қўлидан келади.

   —Келин излаганимизда, ўзи ўқиган махсус мактаб-интернатда бир яхши қиз борлигини айтди. Кўз остига олиб юрганми, бир совчи юбориб кўринглар, хўп дейишса, келин қилсангиз бўлади, —деди. Айтганини қилиб, қизни сўраб бордик, тушунган оила экан, рози бўлишди. Турмуш қурганларига уч йил бўлди.


Мўътабар КЕЛИН


   Мўътабар кичиклигида қаттиқ шамоллаб қолди. Шунданми, эшитмайди, гапиролмайди. Уни Ёйилмадан узоқроққа, Зарбдор туманидаги 1-сонли заиф эшитувчилар мактаб-интернатига беришди. Мактабда қунт билан ўқиди, қизиқишлари жуда кўп эди. Устози Лола Ҳусанова ундаги интилишни кўриб, рассомлик тўгарагига жалб этди, мусаввирлик сирларини ундан аямади. Буни кўриб ота-онаси унинг ҳужжатларини Жиззах санъат коллежига ўқишга топширишига кўнишди. Қиз рассомлик, дизайнерлик, зардўзлик, безак тикиш, ҳайкалтарошликни ўрганди, буларнинг бари унинг ўз келажагини йўлга қўйишда асқотди.

   —Келиним зиёли оиладан, ўзи ажойиб, истеъдодли, —дейди Уллижон опа. — Хизматдан сира бўйин товламайди. Одамларга меҳрибон. Ёлғон сўзни хуш кўрмайди. Устози Лолахонга катта миннатдорчилик билдираман. Ҳозирда уччовимиз бирга маслаҳатлашиб, иш олиб борамиз.

   Мўътабар бугун "Мансурбек" МЧЖ ўқув марказининг раҳбари сифатида фаолият юритади. Бу ерда бир неча тиллар ўргати-лади, тикувчилик, дизайнерлик бўйича ўқитилади. Ёш тадбиркор тўрт ой ичида 148 нафар хотин-қизларни ўқитди. Улардан 100 нафари "Бўстон текстиль" корхонасига ишга жой-лашди.Яна 48 нафари "Азиза текстиль" тикувчилик корхонасига ишга кирди. Мўътабар жорий йилнинг июль ойида республика Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан таш-кил этилган танловда гран при соҳиби бўлди. 82 миллион сўмлик грант ютиб олиб, туман ҳамда маҳалладаги хотин-қизларни бепул ўқитиб, қўлларига сертификат берди. Кўплаб тўрт мучаси соғу аммо "олма пиш, оғзимга туш" деб ўтирадиганлардан фарқли, у сира тиниб-тинчимайди. Оиласидан, шунча ишидан ортиб, ўзи таълим олган махсус мактаб-интернатида тўгарак раҳбари ҳамдир.

Излаган имкон топар


    Эр-хотин иккиси икки йилдан бери Жиззах педагогика институтига рассомлик соҳасига ҳужжат топширади. Бу йил Мўътабарга бироз балл етмай қолди, шартнома асосида ўқишга кирувчилар рўйхатига илинди. Лекин оиласи-нинг моддий аҳволини ўйлаб ўқимади. Бюджет асосида киришга яна уриниб кўрмоқчи. У қатор кўрик-танловлар ғолиби бўлганлиги учун Ёшлар иттифоқи томонидан унга имтиёз асосида икки хонали уй берилди. Яқинда "Зулфияхоним қизлари" бўйича туман танловида ғолиб бўлди.

   —Келинимнинг онаси биздан миннатдор. Келиним яратаётган миллий ҳунармандчилик намуналари, қўғирчоқлар, суратларнинг харидорлари бор. У маҳалламиздаги қизларга ҳам тақинчоқлар ясашни ўргатади. Маҳсулотларини ички бозоримизга тарқатамиз. Бозорга бирга бораман, керакли жиҳозларни харид қилишида ёрдам бераман. Одамлар ҳам "айрим соғлом, аммо беғам одамлардан кўра бу иккиси аъло", дейишади. Иккисининг ҳам институтга кириб ўқишини хоҳлайман.


Сабр ортиДАН яхшилик...


   Зарбдор туманининг Янгиобод қишлоғида яшовчи Уллижон Турдиеванинг олти нафар фарзанди бор. Ҳаммаси уйли-жойли, бир ўғил, бир қиздан неваралари бор. Ўзи ҳам фаол аёл, ҳамшираликдан пенсияга чиққанига бир йил бўлишига қарамай, "Адолат" СДПнинг фаол депутатларидан. Турмуш ўртоғи Ҳусан Отажонов ҳам шифокор.

   Мен ҳам, фарзандларим ҳам Президентимиздан беҳад миннатдормиз. Соғлом тенгдошлари қатори уларга ҳам улкан имкониятлар яратиб берилаяпти.

   Уллижон опа "Бошимдан ўтганлари нечта китоб бўлиб кетади. Айтганларимнинг ҳаммасини ҳам ёзманг, ўқиб, ёшларнинг кўнгли бузилмасин", деди."Фақат яхшиларини, фарзандларимнинг ютуқларини ёзинг, токи уларнинг ҳам келажакка умиди, интилиши юксак бўлсин", деди.

Унинг сўзларида сабрнинг, эзгуликнинг самараси йилт этиб бўй кўрсатди, яна секингина "Янги йилда оиламиз кўпайишиб қолади", деди жилмайиб.

   Ҳаётнинг машаққатлари, синовларига инсоннинг яқинлари, қариндошу қондошлари елкадош бўлмаса, ҳар қандай тўрт мучаси соғ одамнинг ҳам қанотлари қайрилиб қолиши мумкин. Ҳатто девкор отлар ҳам бир-бирига суяниб чопади, сабаби, ёлғиз отнинг чанги чиқмас. Дарахту гиёҳлар ҳам бир-бирига бўй бериб, чирмашиб кўкаради. Шундай экан, фақат яхши умидлар билан, сабрга таяниб яхшиликлар излаш ва топиш ҳаммага насиб бўлсин.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.